26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти: Пандемия барча давлатлар тараққиётига таҳдид солмоқда

Қозоғистон Президенти ривожланаётган мамлакатларнинг ортиб бораётган ташқи қарзлари муаммоларини ҳал қилишда халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш, Канада ва Ямайка Бош вазирлари Жастин Трюдо ва Эндрю Холлнесс ташаббуси билан «Covid-19 даври ва ундан кейинги даврда тараққиётни молиялаштириш» олий даражадаги тадбирида иштирок этди.

Ушбу тадбир онлайн шаклда ўтди ва коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш ва инқироздан кейинги тикланиш борасида халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга бағишланди. Анжуманда Германия, Франция, ЖАР, Япония, Италия, Буюк Британия, Покистон, Қирғизистон, Беларусь, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар раҳбарлари, Халқаро валюта жамғармаси, ИҲРТ, Жаҳон банки, шунингдек, қатор халқаро молия институтларининг етакчилари иштирок этдилар.

Қасим-Жўмарт Тўқаев денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган ривожланаётган давлатлар гуруҳининг раиси сифатида сўзга чиқди.

– Пандемия барча давлатлар тараққиётига таҳдид солмоқда, ҳолбуки, ушбу денгизга чиқолмайдиган давлатларнинг ташқи молиялаштириш, савдо ва сармояларнинг қисқаришига кўпи жудаям салмоқли бўлди,– деди Қозоғистон Президенти ўз нутқида.

Қозоғистон раҳбари ривожланаётган мамлакатларнинг ўсиб бораётган ташқи қарзлари, «рақамли тенгсизлик», тоза ичимли суви, яшил ва замонавий агротехнологиялар ҳаммабоплиги муаммоларини ҳал қилиш учун халқаро кучларни бирлаштиришга чақирди.

Шунингдек, у Миллий даражада Қозоғистоннинг “БМТнинг гуманитар ёрдам бўйича глобал режаси”ни амалга оширишга қўшган ҳиссаси ва бир қатор хорижий давлатларга коронавирусга қарши курашдаги ёрдамини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, халқаро тўқнашувлар ва тинчлик ўрнатиш ишларига содиқлигини яна бир карра таъкидлади.

Аkorda.kz, 2020-05-29, 22:56 457
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.