26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЯМТда 18634 битирувчи қатнашади

Nur Otan партиясининг Туркистон вилоят филиали минтақа фуқаролари учун бевосита мулоқот ташкил этди. Партия минбарида вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасининг раҳбари Рақимбек Жўлаев 2019-2020 ўқув йили якунлари ва таълим соҳасидаги янгиликларни ўртоқлашди. Эфирда суҳбатни Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсенбай Тажибаев олиб борди. 

Рақимбек Жўлаевнинг айтишич, пандемия хавфи туфайли бу йил Ягона миллий тест синовларида ҳимоя чоралари кучайтирилади. 

– Ягона миллий тест синовлари 20 июнь – 5 июль оралиғида ўтади. Ўтказиш режаси илгаригидай. Айтганча, ҳар аудиторияда тест синовида қатнашувчилар сони икки баравар камаяди. Масалан, бурун ҳар партада бир талаба тест топширса, энди икки метр масофа сақланади. Барча тест ўтказиш бекатлари иситмани текширадиган ускуналар, жадал тез ёрдам бекатлари, дезинфекциялаш туннеллари, санитария-тозалаш воситалари, респираторли ниқоблар, тиббиёт қўлқоплари билан таъминланади. Шунингдек бирга 3-4 июнь кунлари санитария талабларини сақлаган ҳолда хайрлашув тадбирларини ўтказишни режаламоқдамиз. Мактаб ҳовлисида қисқа вақт ичида ўтказиладиган тадбирда синф раҳбари ва бир неча устоз ҳамда чекланган ҳолда ота-оналар иштирок эта олади. Иштирокчиларнинг ҳаммаси ниқоб тақиб, оралиқ масофани сақлаши керак, – деди у.

Бу йил вилояти бўйича 11-синфни 24 658 ўқувчи тамомлади. Коронавирус пандемияси туфайли ЯМТга ариза бериш онлайн ва анъанавий турда олиб борилди. Вилоят бўйича тест синовида қатнашишга 24 658 битирувчидан 18 634 нафари ариза берди. Бу жами битирувчиларнинг 75,5 фоизини ташкил қилади. Шуни таъкидлаш жоизки, ариза берувчилар сони 7 фоизга кўпайган. Бултур битирувчиларнинг 68,8 фоизи тестда қатнашишга учун ариза берган эди. Яъни хавфли инфекция битирувчиларнинг таълимга бўлган иштиёқини сўндиролмади. 

Вилоятда Ягона миллий тест синовларини ўтказиш учун 15та бекат тайёрланган. Узоқ қишлоқларда яшайдиган 11 200 ўқувчини ЯМТ ўтадиган жойларга ташиш учун тегишли маблағ ажратилган. Вилоятда кўп болали ва кам таъминланган оилаларнинг болалари учун давлат томонидан қўшимча грантлар ҳам кўриб чиқилган. Бунинг учун ҳар бир битирувчи энг қуйи 50дан юқори балл тўплаши керак.

Бошқарма раҳбари вилоят ҳудудини кенг тармоқли интернет билан тўлиқ таъминлаш борасида ишлар бошланганини, агар пандемия чўзилиб кетган тақдирда ҳар бир ота-она болаларини керакли қуроллар – смартфон, планшет, ноутбук билан таъминлашга ҳаракат қилиши кераклигини айтди. 

– Биз 1 сентябрда анъанавий ўқув тизимига кўчиб, ўқув йилини мактабларда қарши олишга умид қиляпмиз. Карантин тўхтаса, ўқувчиларимизни ёзги соғломлаштириш лагерларига юборишга ҳам тайёрмиз. Дам олиш масканлари шай. Бироқ хавфли иллатнинг тарқалиши тўхтамаса, масофадан ўқитишга мажбур бўламиз, – деди Р. Жўлаев. 

Партия филиалининг фейсбук ва инстаграмм тармоқларидаги саҳифалар орқали эфирни 2 мингдан зиёд одам кўриб, 100дан зиёд савол қўйилди. Бошқарма раҳбари уларнинг бир қанчасига шу ернинг ўзида жавоб берса, қолган саволлар ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилгач, муаллифларига жавоб қайтарилади.

Nur Otan партияси вилоят филиалининг матбуот хизмати, 2020-05-30, 01:32 711
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.