26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳим шартнома тузилди

Туркистон вилояти ҳокимлиги, “Узагротехсаноатхолдинг” ҲЖ ва “Orbis Kazakhstan” компаниялари ўртасида қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида сармоявий шартнома ва йўл харитаси имзоланди. Ўзбекистон делегациясини вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев қабул қилди.

Ўзбекистоннинг “Узагротехсаноатхолдинг” давлат компанияси Қозоғистоннинг “Orbis Kazakhstan” компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳани “Turkistan” индустриявий минтақасидаги “Brownfield” саноат майдонида амалга оширишдан манфаатдор.

Уч босқичда амалга ошириладиган лойиҳанинг сармоявий қиймати тахминан 12 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Бу ерда 100га яқин янги иш жойи пайдо бўлади.

Корхонада кенг қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги техникаси – ерни шудгорлаш универсал трактор, пахтачиликка мўлжалланган трактор, уларнинг тиркамалари, роторли-ўроқли, сўқа ва бошқа техника воситаларини йиғиш кўзланган. Шунингдек, “Узагротехсаноатхолдинг” қозоғистонлик мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, амалий тренинглар ўтказишни ҳам зиммасига олмоқда.

Учрашувда Ў. Шўкеев бундай лойиҳаларнинг амалга оширилиши икки мамлакат учун ҳам самарали бўлишини таъкидлади. 

– Қозоқ ва ўзбек ҳамкорлиги Туркистон вилоятининг ривожида алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон бизнинг минтақа учун савдо-иқтисодиёт соҳасидаги (23,8 фоиз ёки 170,2 млн. АҚШ доллари) иккинчи йирик ҳамкор мамлакатдир. Элимиздаги 185 мингта техниканинг 76 фоизи, вилоятимиздаги 19 мингта техниканинг 83 фоизи эскирган. Биз имзолаган шартнома муаммони ҳал этишга ёрдам беради, – деди вилоят ҳокими. 

Учрашувда “Узагротехсаноатхолдинг” ҲЖ бошқаруви раиси Н. Отажонов вилоятимизнинг сармоявий аҳволига юқори баҳо берди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2020-05-30, 03:38 538
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.