26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элга хизмат – олий ҳиммат!

ЭЛБОШИ “ЭНГ ЯХШИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Учрашувда Н. Назарбаев барча иштирокчиларни Давлат хизматчилари куни билан муборакбод этди. У халққа хизмат қилиш ва миллий манфаатларни самарали ҳимоялаш давлат хизматининг мазмуни эканлигини таъкидлади.

– Давлат девонининг уюшқоқлик билан ишлаб туриши кучли ва мустақил Қозоғистоннинг барпо этилишига хизмат қилди. Бугунги кунда давлатимиз жаҳоннинг барча етакчи рейтингларида муносиб ўрин эгаллаган. Иқтисодиётда ижобий ўзгаришлар сақланиб турибди, жамиятда тотувлик ва бирлик мустаҳкам, – деди Қозоғистон Президенти. 

Давлат раҳбари давлат хизматчиларининг мамлакатимиз ривожига қўшган улушини кўрсатиб ўтди ва улкан ислоҳотларни амалга оширишда давлат девонининг ўрнига эътибор қаратди. 

Сўз сўнгида Нурсултан Назарбаев мамлакатнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш учун давлат хизматчилари ўз фаолиятида одоб-ахлоқ қонун-қоидаларига риоя этиши ниҳоятда муҳимлигини билдирди. 

– Сиз ўзгаришларнинг олдинги сафларидасиз. Мамлакат фаровонлиги кўп жиҳатдан сизнинг самарали фаолиятингизга боғлиқ. Сиз келажакда ҳам халқимизга ҳалол хизмат қилишда давом этишингизга ишонаман, – деди Элбоши. 

Учрашув давомида Нурсултан Назарбаев йиғилганларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотлар ва маънавиятни янгилаш йўналишлари борасидаги фикрларини тинглади. 

 

 

Президентнинг Матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди., 2017-06-23, 19:45 681
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.