26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қатор чекловлар олиб ташланди

Шимкент шаҳар минтақавий коммуникациялар марказида шаҳар ҳокими ўринбосари  М. Исахов 1 июндан бошлаб ишга тушириладиган қатор иншоотлар ва чекловларнинг олиниши бўйича ҳокимликнинг баёнотини эълон қилди. 

– Шимкент шаҳрида жорий йилнинг 1,4 ва 11 май кунлари уч босқичда бўйича 6 912 иншоот ва 166 мингдан зиёд одам иш бошлаган эди. 

Тўртинчи босқич бўйича 1 июндан бошлаб  яна 2 095та ўрта ва кичик бизнес иншооти (33 мингдан зиёд одамни ўз ичига олгач) қайта ишга туширилади. Улар қаторида:

-озиқ-овқат ва керакли товарларни сотадиган супермаркетлар, гипермаркетлар ва савдо тармоқлари (иш вақти соат 21.00гача узайтирилади);

-умумий  овқатланиш ўринлари ва ёзги майдончалар 50 одамгача, соат 06.00-21.00гача оралиқда (қуда чақириқ, туғилган кун, юбилейлар ва яна бошқа байрам тадбирларидан ташқари) 1 320 иншоот (15 минг одам);

-машқлар зали, фитнес-марказлар, сауналар,  SPA-салонлар, хусусий кабиналарга эга ҳаммомлар, иш вақти соат 21.00гача, 95 иншоот (600 одам);

-автотранспорт ва мол бозорлари, 4та иншоот (50);

-томошабинлар иштирокисиз спорт ва маданий иншоотлар, 88 иншоот (1,7 минг одам);

-таълим марказлари, тўгараклар, тайёргарлик гуруҳлари (15 одамгача қабул қилиш орқали), 59 иншоот (2 минг одам);

-аҳолига хизмат кўрсатиш ва иш билан таъминлаш марказлари аввалги иш режимида;

-ёнилғи қуйиш бекатлари қошидаги дўконлар;

-мактабгача муассасаларнинг навбатчи гуруҳларида (20 боладан ошмаслиги керак);

-темирйўл қатновлари йўлга қўйилиб, шаҳарлараро блог-постлар олиб ташланади, – деди М. Исахов.

– Шунингдек, 2 июндан бошлаб автовокзаллар ва автостанциялар ишини қайтадан бошлайди, – деди “Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат” Давлат корпарацияси”  Шимкент шаҳар филилали директори Р. А. Қўсалиев

Кинотеатрлар – 15 июндан фаолиятини бошлайди.  Шу  билан бирга, шаҳар ҳудудидаги барча гуруҳдаги иншоотлар ишини тонгги  соат 6.00дан 21.00гача давом эттира олади.

Боғ ва хиёбонлар, майдончалар ва соҳилларда ниқоб режими сақланган ҳолда, сайр қилиш чекловсиз тартибга кўчади.

Ишга  туширилган барча тадбиркорлик иншоотлари кучайтирилган санитария-дезинфекция тартибини сақлаган ҳолда фаолият юритади.

Тўртта босқич (карантин пайтида фаолиятини тўхтатмаган ташкилотларни ҳам ҳисобга олганда) натижалари бўйича ишни қайтадан  бошлайдиган корхона-иншоотларнинг умумий сони тахминан 9 007ни ёки ишловчилар 199 минг одамни ташкил қилади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2020-06-01, 23:06 491
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.