26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўргебасда дастлабки уй пойдевори қўйилди

Мақтааралнинг Жанажўл қишлоқ округига қарашли Ўргебас қишлоғида дастлабки бир уйнинг девори қаланиб, учта бошпанага пойдевор қўйилди.  

Қишлоқ округи ҳокими Мўлдабек Битемировнинг айтишича, Ўргебас қишлоғида жами 189та уй бор. Бугунги кунда 138та уй эгасига ҳукумат томонидан белгиланган 17 млн. тенгенинг 50 фоизи, яъни 8,5 млн. тенгеси тўлиқ берилди. Ҳозир бу ерда 162та уйни бузиш ва 45та бошпананинг пойдеворини қалаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда. Ўргебас қишлоғида ўз уйининг қурилишини биринчи бўлиб бошлаганлардан бири – Камол Сапаров. У  уйининг деворини ярмигача кўтариб улгурган.

– Ҳукуматимизга раҳмат, ваъда қилинган пулнинг ярмини бериб қўйди.  Бу пулга қурилиш материалларини сотиб олиб, ишни бошлаб юбордик. Барча ёрдам бермоқда, фақат  қурувчилар тақчиллиги муаммо бўлиб турибди. Пулига келишсак,  иш таклиф эта оламиз. Қурувчилар ўзимизнинг тумандан бўлса, нур устига нур бўлар эди, – дейди у. 

Бундан ташқари, қишлоқни кул-ахлатдан тозалаш, уй бузиш, ҳовли тозалаш ишлари ҳам жадал давом этмоқда. Бу ишга 175 одам ва 6та махсус техника жалб этилган.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-06-02, 04:52 352
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.