26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яна ўн битта иншоот

Туркистон шаҳрида ичимли сув, электр қуввати ҳамда табиий газ билан таъминлаш билан шуғулланадиган жами 11та иншоотнинг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Бу Рашид Абатули раислигида ўтган йиғилишда маълум бўлди.

Йиғилиш давомида шаҳар раҳбари ишни тезлаштиришни таъкидлади.

Шу билан бирга, инфратузилма (сув, электр, газ) бўйича иш кўрсаткичи, жадвали, босқичлар ва  қўшилган абонентлар сони бўйича келаси ҳафталик мажлисда маъруза қилиб, жорий йил ноябрь ойи сўнгига қадар фуқароларга газ  ва қувурлар ўтказишни ниҳоясига етказиш бўйича аниқ топшириқ берди. 

Шаҳар аҳолиси учун муҳим лойиҳага асосий эътибор берилиб, унинг вақтида бажарилиши мунтазам текшириб турилади. 

Туркистон шаҳри бўйича ички газ тармоқларини юритадиган пудратчи корхоналарни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

“КазМонтажКом” МЧБ  – Ерсултан Шамшибек (87713819781).

“Омар-Шерхан Строй” МЧБ – Батирхан Шардарбеков (87782227657).

“Kind Estate” МЧБ – Мейирман Қуанишбеков (87788047777).

“Бейбарыс-БМ Қурылыс” МЧБ – Ақинбай Ташимов (87751507407).

“Еркебулан И К” МЧБ – Қайрат Қулмирзаев (87751881001).

“Тұрбек АСК” МЧБ – Дархан Мурзамурат (87025418888).

Иш жадал бораётган вилоят марказида бюджетни самарали ўзлаштириш ҳам диққат марказида. Жорий йил декабрь ойига қадар бутун маблағ самарали сарфланиб, фақат хизматчилар учун маошгина қолиши кераклиги эслатиб ўтилди. Шунингдек, пудратчи компаниялар ва уларнинг ишчилари шаҳарга рўйхатга қўйилиши керак, акс ҳолда, жавобгар бўлим раҳбарларига чора кўрилади. 5 июнга қадар маблағни ўзлаштиришга доир жадвал  “Иқтисод ва молия бўлими”га топширилиши шарт. 

Шу билан бирга, навбатдаги штаб йиғилиши пайтида карантин режими талабларининг бироз сусайгани ҳақида айтилиб, одамлар кўп тўпланадиган жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқароларга полициячилар, тадбиркорлик иншоотларига ниқобсиз келган тақдирда унинг эгаси ўз ҳисобидан ниқоб тарқатиши ёки уларга хизмат кўрсатмаслиги  ҳақида тавсия бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2020-06-02, 04:54 1088
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.