26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Намоз масжидларда ўқиляпти

Туркистон вилоятида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасига қарашли 748та масжид бўлса, бугунги кунда вилоят ва туман марказларидаги 632тасида жума номози ўқила бошлади. 

Беш вақт намозни ҳам барча масжидларда ўқиш мумкин. Ҳақиқатан, мамлакатимиз бош санитар-шифокорининг қарори бўйича, масофани сақлаган ҳолда, масжиднинг ичи 30 фоизгагина тўлдирилади. Қолган одамлар амалнимасжид ташқарисида бажаради. Буни минтақавий коммуникациялар хизматида вилоятнинг бош имоми Мусабек Ақтамберди маълум қилди. 

Айтганча, масжидлар кўпчилик учун икки босқичда очилади. 

Биринчи бўлиб туман, шаҳар, қишлоқ округларидаги жамоат кўп йиғиладиган йирик масжидлар очилади. Кейин эса барча қишлоқ-минтақалардаги масжидлар ёппасига очилади.

– Карантин шароитида масжид хизматчилари ва келувчилар вазифаларини ниқобда бажаришлари керак. Барча масжидларнинг намоз, Қуръон ўқиладиган хоналари антисептик воситалар билан таъминланади. Келувчилар 1,5 метр оралиқ сақлаган ҳолда шахсий ва жамоат номозларини ўқий оладилар. Масжид ҳожатхоналари хавфсизлик мақсадида карантин режими тугагунча ёпиқ туради. Жума ваъзлари айтилмайди. Жума номозининг хутбаси ва намози 15 дақиқадан оширилмайди, – деди вилоят имоми.

Шу билан бирга, брифингда қатнашган Туркистон шаҳри бош имоми Жусипбек Қасимбек вилоят марказидаги 30та масжиднинг ҳозирча 17таси кўпчилик учун очилишини айтди. Улдар орасида, “Бекзат”, “Қуддус”, “Оқмешит”, “Нақип ата”, “Игилик”, “Туяқбай”, “Асанбай”, “Уасси”, “Тўреқулов” каби масжидлар бор.  

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-06-06, 01:44 547
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.