26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қайноқ чой лаб куйдирар

Қўшним тўйдан отиб келди,

Ростин айтсам, ётиб келди.

Номус орин йўқотиб

Бор гуноҳга ботиб келди.

 

Остонада турганча 

Ҳақоратлар хотинин,

Кайфи тароқ, тингламас,

Аёлининг дард-додин.

 

Қўрқоқ олдин дўқ қилар,

Халқда шундай нақл бор.

Ким тинчликни сақласа

Шу инсонда ақл бор.

Қайноқ чой лаб куйдирар,

Бироз дам бермоқ керак.

Боболарнинг гапини 

Қулоққа илмоқ керак.

 

Тиш ортида тил турар

Тиёлмасанг ҳуради.

Тоқат қилиб донолар

Тилин тишлаб туради.

 

Уй-рўзғорин ўйлайди

Аёлларнинг оқили.

Акс ҳолда чўктирар

Иғволарнинг оқими.

Ширин сўзлаб қўшним ҳам

Таслим қилди эрини.

Ухлатиб қўйди кейин

Занжир узган шерини.

 

***

 

Гап талашиб баъзилар

Эрин ташлаб кетади.

Мукаммал ёр тополмай

Ўзин сарсон этади.

 

Тақдирга берайлик тан,

Бир кунлик аччиқ ўтар.

Сабр қила олган ёр

Албат муродга етар.

 

Ҳаётингни ўхшатгил

Йилнинг тўртта фаслига.

Ҳурматин жойига қўй,

Эринг келар аслига.

 

Ўғил-қиз улғайганда

Инсоф кириб қолади.

Бор айбини ўшанда

Ўз бўйнига олади.

 

Яхши бор ерни баъзан

Оралайди ёмон ҳам.

Бахтнинг қадри билинмас,

Баъзида келмаса ғам.

 

Ҳеч кимдан кам қилмасин

Қатордаги норидан.

Айирмасин кўз очиб

Кўрган азиз ёридан.

 

 

Эрназар РЎЗИМАТОВ, 2017-06-27, 19:14 701
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.