26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ноёб дарахтлар ўтқазилади

Туби бир туркий халқлар учун ер юзидаги саккизинчи мўъжиза бўлган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси – ўрта аср меъморчилик санъатининг дурдонасидир. Айни пайтда Туркистон тўридаги ноёб тарихий ёдгорликнинг атрофи ободонлаштирилиб, у яшилликка бурканмоқда. Вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев мақбара атрофига энг қимматбаҳо дарахт кўчатларини ўқазишни топширди.

Бу ердаги барча ишлар махсус мутахассислар назоратида. Бундан бир йил бурун Боку шаҳрида Туркистон вилояти делегацияси ЮНЕСКОнинг жаҳон миқёсидаги мерос қўмитасининг 43-сессиясида муҳим битимларга эришилди. Унда Яссавий мақбараси ҳудудидаги қурилиш объектларининг жаҳон меросига таъсирини баҳолаш масалалари ҳам кўрилган эди. Худди ўша йиғилишда мақбаранинг атрофини ободонлаштириш ҳақида қарор қабулланди.

Вилоят ҳокими драма театри қурилиш майдонини оралаб кўрди. 4 қаватдан иборат бинонинг умумий майдони 9700 квадрат метрни ташкил қилади. Барча талабларга мувофиқ, замонавий намунада қурилаётган маданият ўчоғида 510 одамга мўлжалланган томошабинлар зали жойлашган. Ақтўбе вилоятининг Туркистонга туҳфаси сифатида қурилаётган театр биноси кузда битиши режаланмоқда.

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-06-06, 01:51 458
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.