26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий масалалар партия назоратида

Мақтаарал туманида ижтимоий масалаларга доир ишчи гуруҳнинг мажлиси ўтди. 

Унда вилоят Қозоғистон халқи ассамблеяси котибияти мудири, Мақтаарал туманидаги вилоят штабининг ижтимоий масалалар бўйича етакчиси Ғани Рисбеков, Nur Otan партияси вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсен Тажибаев, туман партия филиали вакиллари, тошқиндан жабр кўрган овул округлари ҳокимлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва туман ҳокимлигининг мафкура бўлими раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этдилар.

Мажлисда Ғ. Рисбеков тошқиндан зарар кўрган фуқароларга товонни жадаллик билан тўлаш, бугунги аҳволини яхшилаш, Ўргебас, Фирдавсий қишлоқларида қурилиш ишларига кўмаклашишни тезлатиш лозимлигига тўхталди.

Б. Тажибаев эса фуқароларга тўловларни тезроқ тўлаш учун малакали мутахассисларни жалб қилиш, аҳоли билан тиғиз алоқа ўрнатиш, тушунтириш ишларини уюштириш кераклигини таъкидлади.

Сўнг махсус гуруҳ Мирзакент қошида қад кўтараётган янги кичик тумандаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Таъкидлаш жоизки, бу ерда 383та уйнинг қурилиши олиб борилмоқда. Улардан 193таси ҳукумат захираси маблағига, 190таси жамғармалар ҳисобидан, шу жумладан, 20таси партиянинг ”Биз биргамиз!” жамғармаси қўллови билан қуриляпти. Бейсен Тажибаев қурувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг бугунги тирикчилиги билан танишди.

Ҳозирги кунда янги кичик туманда 188та уйнинг пойдевори қаланиб, 73тасининг девори кўтарилмоқда, иккита уйнинг томи ёпиляпти. Қурилиш ишлари икки босқичда олиб борилмоқда. Уй қурилиши учун керакли материаллар ва техника етарли.

Вилоятнинг минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-06-06, 01:53 717
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.