26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юртинг обод – дилинг обод

Туркистонда умумшаҳар шанбалиги ўтди

5 июнь – Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни арафасида вилоят марказидаги барча бошқармалар ходимлари шанбалик уюштирдилар. Давлат хизматчилари шаҳар кўчаларини ахлатдан тозалаб, дарахтларни оқлашди. Дам олиш масканларида ободонлаштириш ишларини юритишди. Ушбу хайрли тадбирга вилоят табиий захиралар ҳамда табиатдан фойдаланишни созлаш бошқармаси, “Яшил ҳудуд” муассасаси ҳамда вилоят экология департаменти ташаббускорлик қилди.

Йил сайин атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида минтақада аҳоли манзилларини яшил ҳудудга айлантириш мунтазам амалга оширилмоқда. Галдаги шанбаликдан мақсад ҳам – она табиатни авайлаб, шаҳарнинг тозалигини сақлаш, келажак авлодга ўрнак кўрсатиш.

Вилоятда жорий йил 1031 гектар ерга 471 минг туп кўчат экиш режалаштирилган. Туркистон шаҳрининг экологик аҳволини яхшилаш учун “Яшил ҳудуд”, “Яшил белбоғ” дастурлари доирасида кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, жорий йил шаҳарда 1235 гектар ерга 1387,0 минг туп кўчат ўтқазилган.

Бу йил кўклам ойида 1247 гектарда маданий ўрмон барпо этилди. Шаҳарни кўкаламзорлаштириш учун керакли кўчатлар билан таъминлаш мақсадида “Яшил ҳудуд” ДКК 300 гектарда ўрмон ниҳолхонасини ташкил этди. Ҳозир бу ерда 1030,5 минг туп кўчат етиштирилмоқда.

Табиат туҳфа этган бойликни парваришлаш, ҳимоя қилиш ва кўпайтириш ишлари давом этаверади. Ҳозирда минтақада 3 млн. 131 минг гектар ўрмонли дала бор. Унинг ўрмон майдони 11 минг гектарга кўпайиб, 1 млн. 615 минг гектарга етказилди. Жорий йил ўрмон жамғармасидаги 11 500га ерга маданий ўрмон дарахти (саксовул) экиш кўзда тутилган.

Вилоят табиий захиралар ҳамда табиатдан фойдаланишни созлаш бошқармасига қарашли муассасаларнинг кўчатзорларида 7,1 млн. тупдан зиёд турли дарахт ниҳоллари парваришланмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-06-09, 03:28 565
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.