26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Кентов билан Туркистон баравар ривожланади''

Ҳафталик девон йиғилишида вилоят ҳокими шундай деди. Амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилган Кентов шаҳри ҳокими Даурен Махажанов шаҳарни ривожлантириш дастурлари билан таништирди.

Кентов шаҳрида бу йил қатор сармоявий лойиҳалар жорий этилади. Чунончи, Кентов шаҳар Қўтирбулоқ аҳоли манзилида қурилаётган қуёш электростанцияси йил сўнгига қадар битказилади. “Hevel Kazahstan” МЧБ лойиҳасининг умумий қиймати 15,9 млрд. тенге. Шунингдек, Кентовда полиэтилен қувур ва радиатор ишлаб чиқариш цехлари ҳамда темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш заводи бу йил ишга туширилди.

– Жорий йилда “Қишлоқ – эл бешиги” дастури доирасида Кентов шаҳрига қарашли Чоға ва Ўранғай қишлоқларида 1та мактаб тўкис таъмирдан ўтди. 36та йўл тузатилиб, пиёдалар учун йўлак тўшалди, кўчалар ёритилди. “Бандликнинг йўл харитаси” дастури доирасида битта мактаб тўкис таъмирдан, 35та мактаб эса жорий таъмирдан ўтказилди. Кўчалар тузатилиб, хиёбонлар ободонлаштирилди. 1та кўприк ва пиёдалар учун йўллар таъмирланмоқда. Ушбу дастур доирасида 300дан зиёд иш ўринини очиш режаланган, – деди Кентов шаҳри ҳокими.

Ўмирзақ Естайули бир пайтлар ишлаб чиқариши ривожланган минтақа ҳисобланган 65 йиллик тарихга эга Кентов шаҳрини Туркистон билан баравар ривожлантиришни пухта йўлга қўйишни топширди. Шаҳар раҳбарига Кентовга қарашли қишлоқ округлари аҳолисининг ижтимоий, қурилиш, инфратузилмавий эҳтиёжлари ва муҳим масалаларини ўз вақтида ҳал этишни юклади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни ривожлантириб, инновациявий лойиҳаларга устуворлик беришни юклади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-06-11, 03:04 678
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.