26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йилига 3 млн. йўловчига хизмат кўрсатадиган аэропорт қурилмоқда

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев вилоят марказида барпо этилаётган халқаро аэропорт ҳамда унга олиб борадиган автомобиль йўлининг қурилиши билан танишди.

Шаҳардан 16 чақирим масофада жойлашган аэропорт халқаро андазаларга мувофиқ ва замонавий қурилиш технологияси асосида бўй кўтаряпти. “YDA Group” турк компанияси барпо этаётган иншоот йил охиригача фойдаланишга берилади. Айни дамда қурилиш майдонида сармоядорнинг 102та махсус техникаси ва 300дан зиёд қурувчи тинимсиз меҳнат қилмоқда.

Туризм салоҳиятини ошириш учун махсус дастур ҳозирланиб, 2025 йилгача сайёҳлар сонини 5 миллионга етказиш кўзланмоқда. Шу мақсадда халқаро аэропортдан икки кунда бир марта Туркистондан Маккага тўғридан тўғри йўналиш очиш кўзланган. Бу масала бултур декабрь ойида Москвада ўтган Туркистон вилояти кунларида ҳам айтилди. Тадбирда туристик компаниялар, туризм салоҳиятига эга жамоат бирлашмалари, ассоциациялар ва давлат ташкилотлари иштирок этди.

Аэропорт 900 гектар майдонни қамрайди. Бу ерда терминал, учиб-қўниш йўлаги ва бошқа иншоотлар қурилади. Аэропорт терминали йилига 3 миллионга яқин йўловчига хизмат кўрсата олади. Бу иншоотга олиб борадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги –16,3 чақирим.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-06-11, 03:08 482
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.