26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
70та иншоот топширилади

Туркистонда етакчи маҳаллий ва хорижий қурилиш компаниялари қатор иншоотларни қурмоқда. Йил охирига қадар улардан 70таси фойдаланишга топширилади.

Уй-жойларнинг кенг миқёсда қурилиши натижасида 2430 оила бошпана билан таъминланади ва 3604 хусусий ер участкаларига инфратузилма тизимлари юритилади.

Шаҳарнинг меъморий қиёфасига алоҳида эътибор берадиган вилоят раҳбари пудратчилар билан учрашиб, кўп қаватли биноларнинг сиртини дид билан безатишни топширди. 

 2020 йилда «Нурли ер» давлат уй-жой дастури бўйича 158та объект қурилиши учун давлат бюджетидан 36,6 млрд. тенге ажратилди. Улар орасида 40та ижаравий, 30та муҳандислик инфратузилма иншооти ва 88та насияга бериладиган уй мавжуд.

Давлат бюджети ҳисобидан харид қилиш ҳуқуқисиз 40та кўп қаватли уйнинг қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда. Йил охирига қадар 978та квартирали 18та уйни фойдаланишга топшириш режаланган. Шунингдек, ижтимоий насияга бериладиган  уй-жойларни ривожлантириш йўналишида 7 қаватли 48та, 72 ва 84 квартирали 24та уй қурилиши олиб борилмоқда. Йил охирига қадар 1452та квартирани фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.

Туркистоннинг маъмурий-тадбиркорлик марказида қимматбаҳо қоғозлар сотилиши ҳисобидан янгидан 7, 9 ва 12 қаватли 64та уй қурилмоқда. 3987та кўп қаватли уйнинг қурилиши учун 4,25  фоизли устама билан 14,2 млрд. тенге ажратилган. Вилоятда “Нурли ер” давлат дастурининг сифатли амалга оширилиши ҳам қатъий назорат остига олинган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-06-11, 03:12 463
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.