26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Стратегик тараққиёт режаси муҳокамада

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Бош вазир Асқар Маминнинг ҳисоботини тинглади.

Давлат раҳбарига жорий йилнинг 5 ойи давомида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коронавирус тарқалишига қарши кураш ва санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилаш ишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, инқирозга қарши чоралар, иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича 2020 йилга мўлжалланган мажмуавий режа ва 2025 йилгача мўлжалланган стратегик тараққиёт режаси ҳақида айтилди.

 Бош вазир маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси туфайли жорий йилнинг январь-май ойларида миллий иқтисодиётнинг ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга пасайган.

Иқтисодиётнинг қатор тармоқларида, шу жумладан, тоғ-кон, қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳалари, шунингдек, асосий капиталга сармояларни жалб қилишда ижобий ўсиш кузатилмоқда. 

Асқар Мамин, шунингдек, баҳорги экиш ишлари якунлангани ҳақида маълумот берди. Бундан ташқари, жорий йилда 1,22 миллион кишини иш билан таъминлаш бўйича мажмуавий чоралар кўрилишини маълум қилди. 

Қозоғистон Президенти жорий йилнинг июль ойида мамлакатнинг биринчи ярим йилликдаги ривожланиш якунларини муҳокама қилиш учун кенгайтирилган мажлис ўтказишни ва инқироз оқибатларини бартараф этиш вазифасини қўйишни режалаштирмоқда. 

Учрашув якунларига кўра Қасим-Жўмарт Тўқаев Асқар Маминга экотуризмни ривожлантириш юзасидан қатор аниқ топшириқлар берди.

Akorda.kz, 2020-06-11, 03:16 354
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.