26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида карантин давом этади

Вилоят ҳудудида карантин ва чеклов тадбирлари 2020 йил 8 июнь соат 00.00дан бошлаб хавфли инфекция бўйича эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар узайтирилди. Шу боис қатор чеклов чоралари йўлга қўйилмоқда.

Буни вилоят ҳокимининг  ўринбосари С. Қалқаманов маълум қилди.

У вилоят аҳлини эълон қилинган карантин тадбирларига риоя қилиб, эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

– 2020 йил 8 июндаги аҳвол бўйича вилоятда 400 нафар бемор рўйхатга олинган. Даволаниб чиққанлар сони – 257 нафар. Инфекциянинг авж олишига йўл қўймаслигимиз лозим, – деди  ҳоким ўринбосари.

Шунингдек, брифингда сўзга чиққан вилоят  бош санитар-шифокори Н. Нишанов карантин вақтидаги тадбирларга тўхталди.

–Вилоят ҳудудида 2 ва ундан кўп кишининг сайр қилиши вақтида ниқобни мажбурий турда қўллаш лозим. Жамоат жойларида одамлар орасидаги масофа 2 метрдан кам бўлмаслиги керак. Ниқоб тартибини сақлаган ҳолда, хиёбонлар, ўйин майдончалари ва соҳилларда фуқароларнинг сайр қилишига рухсат берилади. Оилавий маъракаларни ўтказганлик ва шундай маросимларда тўпланиб турганлик учун жарима солинади. Дафн маросимларида камида 2 метр масофани сақлаб, 20 кишигача қатнашишга рухсат берилади, – деди Н. Нишанов.

Шунингдек, савдо-ҳордиқ, спорт ва бошқа халқаро тадбирларни ўтказиш, бундай марказлар қошидаги болаларнинг ўйин майдончалари, кинотеатрлар, театр, кўргазма, тунги клуб ва мол бозорлари фаолияти тақиқланади. Бундан ташқари, карантин вақтида эҳтиёт чораларини сақлаган ҳолда қатор муассасаларнинг ишлашига рухсат берилади. Чунончи, тиббиёт марказлари, стоматология клиникалари, гўзаллик салонлари, сартарошхонага аввалдан ёзилиб, бориш мумкин. Шунингдек, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат бозорларининг иши соат 10.00дан 17.00гача белгиланди. Қурилиш, оптика, гул дўконлари, зоодўконлар ҳам белгиланган вақтда ишлайди. Техник хизмат кўрсатиш станциялари, машина ювиш жойлари, шиномонтаж, автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконлари, автосалонлар фаолияти соат 9.00дан 18.00гача деб белгиланди.

50 ўрингача бўлган умумий овқатланиш ўринлари ва аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа иншоотларга соат 10.00дан 22.00гача ишлашга рухсат берилади.

Санитария-эпидемиологик ва қатъий дезинфекция тартибига риоя қилиб, мактабгача бўлган муассасалардаги навбатчи гуруҳларнинг, болалар уйи тарбияланувчилари ёзги таътил чоғида Тулкибош туманидаги “Самал” болалар соғломлаштириш лагери ва Мақтаарал туманидаги сув тошқини вақтида жабр кўрган болалар дам олиши учун Сариоғоч туманидаги “Балдаурен” соғломлаштириш лагерининг ишлашига рухсат берилади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-06-11, 04:17 441
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.