26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нима учун июнь ойида Қозоғистонда пенсиялар миқдори камайди

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигида 2020 йил май ва июнь ойларида олинган пенсиялар миқдоридаги фарқ ҳақида маълумот берилди.

Қозоғистонликларнинг май ойида олинган пенсиялари июнь ойига нисбатан юқори бўлди. Бунга қўшимча тўловларни 5 фоиз индексациялашдан кейин апрель ойида олинмаган маблағларнинг тўланиши сабаб бўлди. Давлат раҳбарининг 2020 йил 30 мартдаги буйруғи билан пенсия тўловлари ва имтиёзларининг қўшимча индексациялаш амалга оширилди. Шундай қилиб, 2020 йил 1 январдан бошлаб асосий пенсия ва давлат нафақалари 5 фоизга, ёшга қараб бериладиган пенсиялар эса 7 фоизга оширилган бўлса, 1 апрелдан бошлаб барча тўловлар яна 5 фоизга оширилди. 

Таъкидланишича, апрель ойидаги ўсиш автомат тарзда (қўшимча ҳужжатларни талаб қилмасдан) амалга оширилди, шунинг учун май ойида фуқаролар ўсишни ҳисобга олган ҳолда тўловларни олдилар. Шу билан бирга, апрель ойида фуқаролар томонидан қабул қилинмаган янги ва эски миқдор ўртасидаги тавофут май ойида пенсияларни навбатдаги тўлов билан бир вақтда тўланган.

Масалан, агар 2020 йил январь ойидан бошлаб пенсия тўловлари миқдори ( ёшга қараб тайинланадиган нафақа + асосий пенсия) 90400 тенгени ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб, пенсия тўловларининг янги миқдори 94 920 тенгени ташкил этади (90 400 тенге +5 фоиз ўсиш). Бундан ташқари, май ойида тўлов 99 440 тенге (94 920 тенге + апрель ойи учун 4520 тенге) қўшимча бўлди. Июнь ойида пенсия тўловлари белгиланган 94 920 тенгени ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб энг кам пенсия тўлови 58 082 тенге, шу жумладан, минимал базавий пенсия тўлови 17 641 тенге этиб белгиланди.

Казправда, 2020-06-13, 03:04 590
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.