26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тун ярмигача хизмат кўрсатади

Қозоғистонда яна иккита тун ярмигача фаолият юритадиган Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилди. “Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат” давлат корпорациясининг марказларни тун ярмигача ишлатишга оид пилот лойиҳаси давом этмоқда. Энди давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза бериш ёки тайёр маълумотнома олиш имкони нафақат астаналикларга, балки Алмати ва Шимкент шаҳри фуқароларига ҳам насиб этади.

“Фуқароларга мўлжалланган ҳукумат” давлат корпорацияси бошқаруви раиси Абилайхан Ўспановнинг айтишича, Астанада илк бор соат 24:00 гача ишлайдиган Сауран, 7 манзилидаги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази бунга яққол мисол бўла олади. 

– Биз пилот лойиҳага мониторинг юритдик. Уни ишга туширган вақтдан бошлаб, соат 20:00дан 24:00гача марказ икки минг аризани қабул қилиб, 506та ҳужжат берган. Бундай эҳтиёжни эътиборга олган ҳолда, тун ярмигача иш жадвалини Шимкент ва Алмати шаҳарларидаги бўлимларда ҳам жорий этдик. Сабаби, булар аҳоли сони бўйича энг катта шаҳарлардир, – деди А. Ўспанов.

Иш жадвали бўйича душанба ва жума оралиғида соат 8:00дан 24:00гача фаолият юритадиган фронт-офислар Астана ш., Сауран,  7; Алмати ш. , Ауезов тумани, Жандўсов к/си, 51; Шимкент шаҳри, Қаратау тумани, Нурсат кичик тумани, 24 манзилларида жойлашган.

Хизмат олиш учун келганларга қулай бўлиши учун, давлат бож солиғини шу бўлимларда соат 24:00гача тўлаш мумкин. Сабаби, кассалар ҳам тун ярмигача ишлаш тартибига кўчирилди. Шанба куни бу бўлимлар соат 20:00гача ишлайди.

 

 

М. УСМОНОВА, 2017-06-27, 19:19 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.