26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий масофани сақлаш 2022 йилгача талаб этилиши мумкин

2022 йилгача ижтимоий масофани сақлаш талаб этилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Соғликни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди.

«Ҳозирги кунда дунёнинг баъзи мамлакатларида ва Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқини давом этмоқда. Май ойининг охирида карантин талаблари юмшатилгандан кейин мамлакатда иккинчи тўлқин бошланди. Афсуски, COVID-19 вирусини юқтирганлар сони кескин ошди», –  деб ёзди вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, яқинда Гарвард университети соғликни сақлаш мактаби профессори томонидан илмий мақола чоп этилди. Унда муаллиф SARS-CoV-2 коронавирусининг тарқалишини бета-коронавирус мавсуми, иммунитет ва қарши иммунитет тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқди. «Куз-қиш даврида SARS-CoV-2 такрорланиши тахмин қилинмоқда ва 2022 йилгача ўртача ижтимоий масофани сақлаб қолиш талаб этилиши мумкин. 

Вазирнинг сўзларига кўра, энди инфекциянинг тарқалишини чеклашга қаратилган чора-тадбирлар ва карантинни енгиллаштириш ва уни вақтинча турмуш тарзига жорий этиш бўйича хавфсиз чоралар ўртасида умумий мувозанатни топиш керак. «Коронавирус бизни янада кўпроқ муаммоларга олиб келиши аниқ. Шунинг учун биз ушбу чораларга эътибор қаратишимиз керак», –  деди Елжан Биртанов.

ҚозАхборот, 2020-06-16, 04:35 437
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.