26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эпидемиологик аҳвол барқарор

Ҳозирги кунда Туркистон шаҳар марказий касалхонасига тумов белгилари билан шифокор ёрдамига мурожаат қилувчилар сони ортиб бормоқда. Беморларда тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал ҳамда ҳолсизлик сезилади.

Тиббий текширув натижасида беморларда пневмония, яъни ўпка шамоллаши аниқланди. Буни вилоят жамоат соғлигини сақлаш бошқармаси раҳбари Марат Пашимов маълум қилди.

Унинг айтишича, касалхоналарга тушган фуқаролар зудлик билан коронавирус инфекциясига тестланади. Таҳлил аниқлангунга қадар улар провизорлик бўлимида муолажа қабул қилишади.

– Статистикага кўра, ҳозирги кунда Туркистон вилояти бўйича касалхоналарда 300дан зиёд бемор пневмониядан даволанмоқда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда касалхоналарда ўрин етишмаслиги тўғрисида миш-мишлар тарқаб кетди. Бу ахборот ҳақикатдан йироқ. Касалхоналарда беморларга тўшак-ўрин етарли. Кентов шаҳар марказий касалхонасида 50 ўринли қўшимча бўлимлар қайта тайёрланди. Туркистон шаҳар марказий касалхонасида ҳам қўшимча 30та тўшак-ўрин ҳозирланган. Юз берган вазият туфайли беморларни режали стационарга ётқизишга ҳозирча чек қўйилган. Хусусий клиникалар ҳам ўзларига ажратилган фуқароларга тегишли тиббий хизмат кўрсатади, – деди бошқарма раҳбари.

Шунингдек, вилоятнинг бош шифокори барча фуқаролардан карантин тартибига амал қилиб, инфекция тарқалишига йўл қўймасликка чақиради. Тиббий ниқоб тақиб, антиспетик воситалардан мунтазам фойдаланишга ҳамда икки метрли оралиқ масофани сақлаб, хавфсизлик чораларига амал қилиш зарурлигини эслатди.

Брифингда иштирок этган вилоят бош санитар-шифокори Нурбек Нишанов карантин тартиби вилоят 

миқёсида эпидемиологик аҳвол барқарорлашгунга қадар давом этишини таъкидлади.

– Эпидемиологик аҳвол барқарор бўлиши учун ўсим 1 ҳафта давомида 5 фоиздан ошмаслиги керак. Агар ўсим кўрсаткичи 2 фоиздан ошмаса, енгиллаштириш чораларини кўришга  асос бўлади. Кўрсаткич пасаймаса, карантин талаблари кучайтирилади. Аҳолига оддий эҳтиёт чораларга алоҳида эътибор  қаратиш зарурлигини эслатамиз. Чунончи, икки ва ундан кўп одам билан бирга сайр қилишда тиббий ниқоб тақиш шарт, ижтимоий масофа (2 метрдан кам эмас) сақланиши даркор, – деди Нурбек Садиқбекули.

Вилоят бош санитар-шифокори қуйидагилар тақиқланишини айтди:

оилавий тадбирлар ўтказиш, ўйингоҳлар, спорт ҳамда бошқа оммавий тадбирлар уюштириш, савдо-ўйин-соғломлаштириш марказлари қошида болаларнинг ўйин майдончалари, кинотеатрлар, театрлар, кўргазмалар, тунги клублар, батут ҳамда фудкортлар фаолияти, мол бозорларининг фаолиятига чек қўйилади. Карантин тартиби ҳамда чеклов амалларига риоя қилмаган шахслар ҚР Қонунида белгиланган талабларга мувофиқ, маъмурий жавобгарликка тортилади.

Нурбек Нишановнинг айтишича, Туркистон вилояти бўйича коронавирус иллатини юқтирган 594 ҳолат рўйхатга олинган. Беморларнинг 7 нафари вафот этиб, 265 киши тузалиб чиққан.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-06-17, 23:55 325
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.