26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЯМТ топширишга тайёрмисиз?

Ягона миллий тестдан ўтиш вақти ҳам яқинлашиб қолди. Ҳозирча унга тайёргарлик ишлари кетмоқда. Бу ёшларимиз учун жиддий синов. 

Жорий йилда Қозоғистонда 131 мингдан зиёд ўқувчи ЯМТ топширади. Янги шароитларда ЯМТ топшириш шартлари ҳам ўзгарди.

Юртимизда 17-нчи марта ўтказилаётган масъулиятли паллада қатнашиш учун ҳужжат топшириш мавсуми 15 апрелдан 13 майгача давом этди. Бу йилги аризалар онлайн шаклда қабул қилинди. ЯМТнинг шакли деярли ўзгармади. Тестлар 5та фандан тайёрланган, 3таси мажбурий, 2та касбий. 120та савол мавжуд, энг кўп балл миқдори – 140.

Мамлакатимиздаги карантинни инобатга олиб, 20 июндан 5 июлгача (санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда) 161та тест топшириш бекатларида ЯМТ ўтади.

Бу йилги янгиликлар нималардан иборат?

ЯМТга кириш пайтида шахсни аниқлаш учун (идентификация) Face IDдан фойдаланилади. 

ЯМТдан ўтганни тасдиқловчи электрон сертификат ҳамда таълим гранти берилганини тасдиқловчи электрон гувоҳнома жорий этилади. 

Халқаро SAT, ACT, IB тестлари бўйича сертификатга эга бўлган шахслар ЯМТ топширишдан озод этилади ва таълим гранти топшириладиган танловда бевосита қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Дастлабки ўтиш баллини ололмаганлар, йил давомида тестни қайта топшириш ҳуқуқига эга бўлишади.

Педагогик тайёргарлик учун ўқишга кирмоқчи бўлган шахсларга ЯМТнинг чекланган балли 70 баллга оширилади.

ЯМТга кириш пайтида тақиқланган нарсалар аниқланса, тест натижалари ҳамда таълим грантини бекор қилиш учун ЯМТ видеоёзуви текширилади.

Шунингдек, синовдан ўтаётганларга калькулятор берилади ва синов вақти 3 соату 50 дақиқадан 4 соатга ўзгаради. Бундан ташқари, ота-оналар ва уларга ҳамроҳ бўлган шахсларга болаларни 

ЯМТ ўтказиш жойларида кутиш тақиқланади. Улар учун онлайн-трансляция жорий этилади. ЯМТ ўтадиган жойлар баррикада тасмалари билан тўсиб қўйилади. 

Санитария талабларига амал қилиш учун болалар махсус дезинфекция туннелидан ўтказилади, қўллар санитайзер билан тозаланади, тана ҳарорати ўлчаб турилади, ҳимоя ниқоби тарқатилади, пойафзал тагига махсус дезинфекцияланган гиламчалар тўшалади, санитар врачлар навбатчилик қилади ва оралиқ масофа шарти сақланади. 

ЯМТга тайёрланаётганларга фойдали маслаҳатлар

Экспертларнинг айтишича, бу жараёнга нафақат билим, балки руҳий тайёргарлик ҳам жуда зарур экан. Чунончи, ЯМТ одамдан имкон қадар диққатни жамлаш, ҳаракатчанликни талаб қилади. 

Шунинг учун унга жиддий масъулият билан тайёргарлик кўриш керак. 

Ҳар бир кунни уч қисмга ажратиб, бир қисмида даставвал, энг оғир материални эмас, балки энг енгил топшириқларни эслаб қолишга ҳаракат қилинг. 

Кунига 8 соатлаб имтиҳонларга 

тайёргарлик кўриш ярамайди, спорт билан шуғулланиш, тоза ҳаводан нафас олиш, кўнгилочар жойларга бориш ҳам керак. Рақсга тушиш, 8 соатли тунги уйқу, иложи бўлса, тушликдан сўнг ухлаб олиш яхши самара беради. 

Материални эслаб қолиш учун нима қилиш керак? 

Материални саволлар бўйича қайтариш керак. Сўнг эслаб қолиб, қисқача конспект шаклида ёзиб бориш зарур. Ёзганларни жавоблар билан таққослаш, текшириш (саналар, асосий фактларни) муҳим. Дарсликни ўқиб чиққач, асосий мазмунни ажратиб олиш, кичик варақчаларда ёзиб қўйган маъқул. Имтиҳонга бир кун қолганда, ана ўша варақчаларни кўздан кечириб, жавобнинг қисқа режаси билан танишиш лозим. Ҳаммасини тез ва кўп ўрганаман, деганларга маслаҳат – яхшиси, оз-оздан, дам олиб, ўрганиш самаралироқ.

Қайта-қайта ўқигандан кўра, хотирада қолган маълумотларни такрорлаш фойдали.

Агар иккита катта материал билан ишланса, унда эътиборни каттасига қаратинг. 

Стресс-руҳий зарба, ҳаяжонланишдан сақланинг. Сабаби, ҳам жисмоний, ҳам руҳий мувозанатга путур етади. Қаттиқ ҳаяжонда бўлиш, одамни ташвишлантиради, қўрқитади, натижада хотиржамлик, эслаб қолиш, ўйлаш қобилияти сусаяди. Қаттиқ стресс турли касалликларни келтириб чиқаради. 

Табиийки, имтиҳонлар арафасида одам хавотирланади, ўйланади. Бу табиий ҳолат. Лекин меъёрдан ошса, натижаси яхши эмас. Бунинг учун танани бўш ушлаб, имкон қадар кайфиятни кўтарадиган майда ишларни бажаринг. Масалан, ёқимли таом енг, сочингизни бошқачароқ турмакланг, ёқтирган одамингиз билан суҳбатлашинг.

Дам олиш вақтидан унумли фойдаланинг. Имкон топсангиз, рақсга тушинг, сайр қилинг, жисмоний машқлар бажаринг, қўшиқ айтинг, медитация, релаксация машқларини бажаринг, озгина ухлаб олинг. Хуллас, кўзлар ва умуртқага ортиқча юк туширманг. 

ЯМТга кираётганда кийимнинг энг қулайини кийинг, бу сизга ишонч бағишлайди. Кўп овқат ейишдан тийилинг. Уйдан эртароқ чиқиб, тест топшириш жойидаги ташвиш қилаётган ва ҳадиксираётган одамлар билан гаплашмасликка ҳаракат қилинг. Кабинетга кирганда, ўтирадиган жойингиз билан “яхшилаб танишинг”. Бу хавотир ва ҳаяжонни камайтиради. Агар топшириқлар сизга тушунарсиз бўлса, энг аввало, енгил топшириқларни бажаришга вақт сарфланг. Агар фикрингизни жамлай олмасангиз, қўрқманг, айрим кишиларда ишлаш қобилияти дастлаб суст, кейин фаол бўлади. Чуқур нафас олиб, танани бўш ушланг. Иш натижаларини дарров бериб юборишга шошилманг. “Энг яхши фикрлар, хат жилди ёпилгандан кейин келади”, деган гап бекорга айтилмаган.

Мабодо имтиҳонни ўзингиз хоҳлагандек топширмаган бўлсангиз ҳам, тушкун кайфиятга берилманг.

Билингки, бу дунёда ҳар қандай вазиятларни тузатишга имкон берилади. 

Н. МАВЛОНОВА, 2020-06-18, 02:20 582
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.