26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нурли манзиллар, нурли йўллар

Туркистон шаҳридаги қурилиш иншоотлари вилоят ҳокими назоратида

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Естайули шаҳардаги қурилиш иншоотларидаги ишлар билан танишди. Бугунги кунда Туркистон шаҳрида 24та уй-жой қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда. Бошпаналар режа асосида йил охиригача топширилади. Кўпхонали уйлар сифатини текширган минтақа раҳбари эҳтиёт чораларни кучайтириб, ишни сусайтирмаслик зарурлигини топширди.

Сўнг вилоят ҳокими 7000 томошабинга мўлжалланган стадион қурилишида бўлди. Вилоятимизда футбол мусобақалари, йирик спорт беллашувлари ва маданий тадбирлар ўтадиган спорт иншоотининг ҳомийси –“Самұрық Қазына” миллий фаровонлик жамғармаси. Бу ерда 2та спорт зали, табиий футбол майдони, маъмурий хоналар бор. Спорт мажмуаси фойдаланишга берилгач, ушбу масканда футболдан Қозоғистон Республикаси чемпионатининг премьер-лига, биринчи ва иккинчи лига жамоаларининг ўйинлари ўтадиган бўлади.

Минтақа раҳбарининг қарорига кўра, Кентов –Туркистон йўналишидаги йўл бўйидан тўхтовсиз сув оқиб туришини таъминлаш мақсадида канал қурилиши режаланган эди. Ўтган йили 4 чақирими ишланса, бу йил 600 метр каналнинг қурилиши якунланади. Натижада Қўтирбулақ ариғидан ҳар сонияда 70 литр сув Арис-Туркистон каналига қуйилиб туради.

Туркистон шаҳрининг чиройини очган “Парасат” истироҳат боғи ҳам ўзгача қиёфа кашф этмоқда. Бу ерда янгилаш ишлари доирасида сунъий кўл ва кўприклар ҳамда 420 метр канал келаси ойда тўлиқ битади. Натижада истироҳат боғи сув билан таъминланиб, у қайтадан Арис-Туркистон каналига қуйилади. Туркистон-Кентов йўналишидаги йўлнинг икки томонидаги каналнинг бир қисми “Парасат”ни сув билан таъминласа, иккинчи қисми йўл бўйидаги яшил белбоғни суғоради.

Ўмирзақ Естайули Туркистоннинг брендига айланадиган асосий лойиҳаларнинг бири –“Карвон сарой” қурилишида бўлди. Пудратчи компания – “Sembol construction”. Қурилиш жорий йил сентябрь ойида ниҳоясига етади.

Вилоят ҳокими тегишли бошқарма раҳбарларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг муддатида тугалланишини топшириб, қурилиш сифатини қатъий назорат қилишини топширди.

2020-06-18, 02:40 539
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.