26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Обидалар ободлиги – юракдаги меҳрдан

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтган девон кенгашида Туркистон шаҳрини ривожлантириш йўналишида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Шаҳар ҳокими Рашид Аюпов “Ҳазрат Султон” қўриқхона-музейи ҳудудини ободонлаштириш ишлари ва маънавий-маданий марказ майдонидаги муҳандислик-инфратузилмаси қурилиши суръати ҳақида маъруза қилди. Маънавий-маданий марказ ичкарисидаги муҳандислик инфратузилмаси жадал ривожланмоқда. Шаҳар раҳбарининг маълум қилишича, “Ҳазрат Султон” музейида сув ва оқава тизими тўлиқ тугатилган. Фавворанинг бетон қуйиш ишлари 85 фоизга бажарилган. Қурилиш майдонида 140 ишчи ва 13та техника меҳнат қилмоқда.

Минтақа раҳбарига, шунингдек, Туркистон шаҳридаги Тўнғич Президент истироҳат боғидаги қурилиш ишлари ҳам таништирилди. Боғ ҳудудида 1867 туп кўчат ўтқазилган.

Девон мажлисида йўлларни ўртача таъмирлаш ишлари ва бекатлар бўйича бажарилган тадбирлар маълум қилинди. Ўмирзақ Естайули шаҳар ҳокимига шаҳарни эрталаб ва кечаси икки марта оралаб, қурилиш ва ободонлаштириш масалаларини назорат қилишни топширди. 32та шўъбанинг ишини тинимсиз назорат қилиш зарурлигини уқтирди минтақа раҳбари. Йиғилишда, яна Мақтаарал ва Тўлебий туманларидаги фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш ишлари муҳокама қилинди. 

Вилоят ҳокими мутасадди бошқарма раҳбарларига аҳолига бериладиган ёрдам ва бошпана қурилиши сифатини назорат қилишни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-06-18, 02:43 1144
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.