26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Карантин муддати 6 июлгача узайтирилди

Шимкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ербўл Садир иштирокида коронавирус пандемиясига йўл бермаслик мақсадида чеклов чораларига бағишланган брифинг ўтди.

Унда Ербўл Абилхайирули инфекциянинг урчиб кетгани туфайли карантин муддати узайтирилгани ҳамда баъзи чеклов чоралари жорий қилинишини маълум қилди.

– Шаҳримизда чеклов чораси 22 июнгача эди. Энди бу сана 6 июлгача узайтирилди. Бундан ташқари, янги чеклов чоралари ҳам жорий қилинади. Махсус гуруҳ билан жамоат транспортлари ва жамоат жойларини оралаб чиқдик. Афсуски, эҳтиёт чоралари сақланмагани аниқланди. Бунинг ҳаммаси шаҳардаги эпидемиологик аҳволнинг мураккаблашишига олиб келмоқда. Шунга кўра, дам олиш кунлари шаҳарнинг кундалик ҳаётига зарур иншоотлардан ташқари барча иншоотлар фаолиятини тўхтатади. Яъни, шанба, якшанба кунлари барча фуқаролар ўз оиласи билан уйларида ўтириши керак. Агар биз шундай чораларга риоя қилмасак, коронавирусни енгиш мумкин эмас. 20-21 июндан бошлаб, ўйин-соғломлаштириш марказлари, бозорлар, савдо уйлари ва марказлари, бассейнлар ҳамда спорт иншоотларининг фаолияти тўхтатилади. Фақат ШАНБА ва ЯКШАНБАда. Бу кунларда кўп қаватли уйлар ҳудудидаги озиқ-овқат дўконлари ҳамда шаҳардаги улгуржи “Жибек жўли” ҳамда ”Қазибек” бозорлари ишлайди, – деди шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари.

Бу борада Ербўл Садир умумий овқатланиш нуқталарининг фаолияти тўхташи, фақат очиқ ҳаводаги овқатланиш жойларигина ўз ишини давом эттиришини таъкидлади. Шунингдек, жамоат транспортлари шанба ва якшанба кунлари тўлиқ тўхтайди. Бошқа кунлари муддатига чеклов жорий қилиниб, эрталаб 7.00дан 11.00гача ҳамда тушликдан кейин соат 17.00дан 20.00гача юради. 22 июлдан бошлаб, АХКМ ҳамда иш билан таъминлаш марказининг фаолиятига ҳам чекловлар қўйилади. Улар тонгги соат 8.00дан 12.00гача ишлайди. Улар онлайн кўрсатилмайдиган хизматларнигина амалга оширади. Бу ерга келадиган фуқаролар ойлайн навбатга туриши керак.

Шунингдек, аҳоли кўп йиғиладиган кўчалар, арбатлар, хиёбонлар, спорт ҳамда болаларга мўлжалланган майдончалар, сайёҳлик ўринлари, истироҳат боғларининг фаолияти тўхтайди.

Бундан ташқари, шаҳардаги давлат муассасаларида ишлайдиганларнинг 80 фоизи онлайн тартибга кўчишга доир қарор қабул қилинган.

– Ҳурматли шаҳарликлар, бу тадбирларнинг барчаси – сизларнинг саломатлигингиз учун қилинаётган чоралар. Шунинг учун ҳар бир фуқаро ўз саломатлиги, яқинларининг омонлиги учун сақланиши шарт. Агар сизлар санитария талабларига риоя қилмасангиз, коронавирусни чекинтиришимиз мумкин эмас.

Натижада, шаҳардаги чеклов чораларини янада кучайтиришга мажбур бўламиз, – деди Е. Садир.

2020-06-20, 05:23 546
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.