26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамликлар соҳада пешқадам

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев қишлоқларда Исроил технологиясини уй томорқаларида қўллашни топширган эди.

Вилоят раҳбарининг ташаббуси Сайрам туманининг маҳаллий аҳолиси учун самарали таклиф бўлди. Томчилатиб суғориш усулини бунгача йирик деҳқон хўжаликлари қўллаган бўлса, энди манзилли ижтимоий ёрдам (МИЁ) оладиганлар ҳам гектар-гектар ери бўлмаса-да, томорқада қўллашни бошлади.

Томорқасида 10 сўтих ердан даромад топиш учун “Натижали бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган "Меҳнат" давлат дастури" доирасида МИЁ оладиган фуқаролар томорқасида томчилатиб суғориш технологиясини қўллаб, экин экиб, бир марталик грантга эга бўлиш имконияти бор.

Амалга оширилаётган ишларни туман ҳокими Уласбек Садибековга таништирган Сайрам туман қишлоқ хўжалик бўлимининг бошлиғи Н. Кўпеев исроил технологиясининг самарадорлигига тўхталди.

– Томчилатиб суғориш усули орқали, энг аввало, фуқаролар ўзини-ўзи иш билан таъминлайди. Сув тежалади. Қишлоқ хўжалиги ривожланади. Олинадиган ҳосил миқдори бир мавсумда 3-4 бараварга ортади. Шунингдек, йилига 3-4 мавсумдаги экиннинг ҳосилини олиш мумкин, – деди Н. Кўпеев.

Ҳозирча туман миқёсида ушбу дастурдан самарали фойдаланиш бўйича Кўлкент қишлоқ округи  пешқадам. Йил охиригача 70 нафар фуқарони иш билан таъминлаш мақсадида давлат гранти асосида молиялаштириш режалаштирилган.

М. УСМОНОВА, 2020-06-20, 05:28 601
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.