26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тошқин вақтида жиловланади
Вилоятимизда сув тошқинининг олдини олиш тадбирлари юритилмоқда. Жамбил вилоятидаги тоғларда қорнинг тез эриши ва ёғин-сочиннинг кўп миқдорда ёғиши сабабли, ЖҚВ фавқулодда вазиятлар департаменти, Туркистон, Арис шаҳарлари, Ўтрор, Байдибек туманлари ҳокимликлари ҳамкорликда тайёргарлик ишларини олиб бормоқдалар. Масалан, Ўтрор туманида вилоят аҳамиятига эга Шаулдер – Ақдала йўлининг 3-чақиримидаги узунлиги 150 метрли дамбага қум солинган қоплар ётқизилди. Мустаҳкамлаш ишларига туман фавқулодда вазиятлар бўлими ва маҳаллий ижро органларидан 50 ходим ва 4та техника жалб этилди. Фавқулодда вазиятлар департаментининг маълум қилишича, “Қазгидромет”, “Қазсушар”, “Қазселденқорғау” идораларидан кундаликда маълумотлар олинмоқда. Уларнинг маълум қилишича, вилоятдаги вазият барқарор, дарёлардан сув тошиш хавфи ҳам йўқ, сув омборларидаги сув ҳажми эса 75 фоизни ташкил қилмоқда. Айтиш жоизки, Арис дарёсига сувнинг кўп юборилиши натижасида Ўрдабоши туманидаги “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” йўлидаги кичик кўприкнинг темир-бетон плиталари ювилиб кетган эди. Шундан сўнг, дарёга қуйилаётган сувнинг бир қисми каналларга тақсимланди. “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” йўлининг 2226-чақиримидаги кўприк таъмирланмоқда. Натижада, йўл ҳаракати Ўрдабоши тумани Темирлан аҳоли манзилидаги айланма йўл орқали амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2017-04-10, 13:13
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.