26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Энг гуллаган ёшлик чоғимда...

Янги лойиҳаларда кўзланган эзгу ишлар

Тўлебий туманида ташкил этилган «Өркен» ёшлар маркази қатор лойиҳа­ларни амалга оширмоқда, шу жумладан, «Олтин захира» кенг қамровли лойи­ҳаси бўйича дипломли ёшлар рўйхатга олиниб, мутахассислиги бўйича иш  билан таъмин­ланмоқда. «Өркен» лойи­ҳаси бўйича ёшлар орасида ҳуқуқ­бузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиб, турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш кўзланган. 

Тадбирлар натижасида иқтидорли ёш­лар аниқланиб, «Қувноқлар ва зукколар» ўйинлари мунтазам ўтмоқда. 6 гуруҳ ту­­­­­зи­либ, улар республика миқёсидаги қув­­­­­­­­­­­­­­­­ноқ­­­­­лар ва зукколарнинг «Жай­дар­ман» ўйинига йўлланма олишди. «Ватан­пар­­­­­­­­­­­­­­­варлар» лойиҳаси бўйича ҳам ўнлаб тад­­­­бирлар уюштирилиб, Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва афғончи ҳамюртларимиз билан учрашувлар ташкил этилди. «Ғарыш»  кинотеатрида эса «Билейік  жастар!» рақс танлови ўтказилиб, унда қишлоқ округ­ларидан 6 жамоа  қатнашди.  

– Ёшлар маркази томонидан ўқув­чиларга диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик каби онгги ва шуурига салбий таъсир қилувчи зарарли иллатлар ҳақида тушунчалар бериш мақсадида «Зулмат аро ёки панжара ортидан репортаж” видеофильми намойиш қилинди ҳамда шу мавзуда мактаб ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди, –  дейди Тўлебий туман ёшлар маркази директори Қ. Қип­шақов.

Фильмдан сўнг, унда акс этти­рил­ган воқеалар юзасидан тад­бир иш­тирокчилари билан қизғин муно­заралар ташкил этилди. Эркин савол-жавоблар, турли амалий машғулотлар ўтказилгани ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Маънавий-маърифий тад­бир давомида ўқувчилар диний экстремизм, терроризм каби салбий ғояларнинг зарарли оқибатларига оид маълумотларга эга бўлдилар. Тадбирда мактабларнинг 4000 дан зиёд ўқувчилари фаол иштирок этишди.

«Ақжаулиқ» лойиҳаси бўйича туман­даги округларида «Қиз ўсса элнинг кўрки» мавзуида учрашувлар ўтказилди. 1000 дан ортиқ қизлар иштирок этган тадбирда туман ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўлинмаси, туман соғлом турмуш тарзи маркази  вакиллари ва шифокорлар сўзга чиқиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб беришди.  

Ёшлар ва ўсмирлар орасида хуқуқбу­зарликнинг олдини олиш мақсадида қаҳвахона, бар ва хиёбонларда тунги рейд­лар ташкил этилди. Натижада, тунги ўйинхоналар мавжудлиги, унда балоғатга етмаган болалар вақтини ўтказиши аниқланди. 

Тўлебий туманининг 85 йиллигига бағишланган тадбирда ҳам туман  Ёшлар маркази фаол иштирок этади. «Биз – Тўлебийнинг авлодларимиз!» шиори остида ёшлар фестивали режаланмоқда.

Экотуризм ёшлар учун хазина 

Вилоят маслаҳати депутати  Жамалбек Шарипбек иштирокида Тўлебий туманининг ноҳукумат ташкилотлари ахборот-захира марказида  Ижтимоий тотувлик ҳамда «Ёш­лар захира маркази» ДКК ташаббуси билан «Заковат мактаби» мавзуида семинар ўтди.   

Ёшларни иш билан таъминлашга бағиш­ланган давра суҳбатида қа­тор корхоналар раҳбарлари ва ва нодавлат ташкилотлар вакиллари қатнашиб, учинчи мингйилликда  жаҳон иқтисодиётининг етакчи тармоғига айланган туризмни ривожлантиришга ёшларни кўплаб жалб этиш таклифи илгари сурилди.

–  Ўлкамиз ранг-баранг табиий ланд­шафт, бетакрор ўсимлик ва ҳайвонот оламига эга, – деди «Сайрам-Угам» сай­ёҳлик бирлашмаси директори Али­хан  Абдешов. –  Бу ўз  навбатида, Жа­ну­бий Қозоғистонда экотуризм, тиб­бий ва  экологик туризм каби  жаҳон миқё­сида талаб тобора ортиб бораётган йўна­лишларни ривожлантириш учун  қулай. Айтиш жоизки, А. Абдешов туманда кўплаб сайёҳлик анжуманлар ўтказиб туради ва  Ёшлар марказининг «Экотуризм» лойиҳасини амалга оширишда баҳоли қудрат  ҳисса қўшиб келмоқда. «Сайрам-Угам» сайёҳлик бирлашмаси  юртимиз сайёҳлик салоҳиятини намойиш этибгина қолмай, соҳадаги ишбилармон доиралар учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда муҳим платформа вазифасини  ўтамоқда. 

«Мутахассислар фикрига кўра, мамла­кат­нинг сайёҳлик имкониятларини рўёбга чиқаришда ички туризмни ривож­лантириш муҳим омил ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай янги туристик маҳ­сулотга, аввало, маҳаллий сайёҳ­ларда қизиқиш уйғотиб, сўнгра уни  хорижликларга тақдим этиш анча самарали эканлиги жаҳон тажрибасида кўп бора исботланган», дея таъкидлаган эди вилоят ҳокими Ж.Туймебаев  Тўлебий туманига хизмат сафари билан ташриф буюрган чоғида.

– Тўлебий туманида  дам олиш ва соғликни тиклаш мақсадларига хизмат  қилувчи кўплаб имкониятлар мавжуд, – деди Қипшақов. 

–  Ҳудуддаги тоғ экотизими, ўндан зиёд археологик ёдгорликлар бу ерда экологик, спелеологик (ғорларга саёҳат қилиш), тарихий, қишлоқ ва спорт туризми (тоғ-чанғида учиш, пиёда саёҳат, тоғ велосипеди)ни ривожлантириш имконини беради. Шу йилнинг ўзида туманда  ўн иккита хусусий меҳмонхона уйлари ташкил қилинди.

Уларда хизмат қилувчи ишчи ва ходим­ларнинг малакасини ошириш мақсадида бир нечта семинар-тренинглар ўтказдик. Меҳмонхона уйларида сайёҳлар табиат қўйнида дам олиш билан бирга, турли маданий дас­турлар билан, танишишлари мумкин. Ички туризм тараққиёти хусусий шўъба, айниқса, хусусий тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш имконини бе­ради. 

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастури

Тўлебий туман ёшлар маркази томо­ни­дан амалга оширилмоқда. Ўтган йил­­дан эътиборан анъанавий тарз­да уш­бу марказ томонидан ҳомийлар, ҳо­­­­­­­­­­­­ким­ликлар ва қатор ҳамкор ташки­лот­лар би­лан ёш тадбир­корларни қўллаб-қув­ватлаш борасида тадбирлар ўтказиб келинади. Дастур ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб қилиш, эндигина иш бошлаётган ёшларга услубий-молиявий кўмак кўрсатишга қаратилган. Дастур би­тирувчиларини қўллаб-қувватлаш мақ­садида жорий йилдан эътиборан (тақдим этилган молиявий ҳисоботлар таҳлилига мувофиқ) ҳомийларнинг махсус грантлари ажратиладиган бўлди. 

Тарғиботчилар фаоллик кўрсатмоқда

Ёшлар фестиваллари ўн иккита лойи­ҳани ўз ичига олган. Уларда  де­путатлар, ёш олимлар, маданият ва санъат арбоблари, таниқли спорт­чи­лардан иборат тарғибот гуруҳлари иштирок этмоқда. Йил бошидан буён фестивалларга  ўттиздан зиёд вилоят тарғибот гуруҳи аъзолари жалб қилиниб, олис қишлоқлар, туман ва шаҳарларда ёшлар билан бевосита учрашув ва жонли мулоқотлар олиб борилди. Парламент ва Сенат депутатлари билан бўлаётган учрашувларда ҳам ёшлар фаол.

Ёш истеъдодлар эътиборда

Ленгер шаҳридаги 8-сонли ҳунар-техника коллежида «Ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги медиа-саводхонлиги ва фаоллигини орттириш» мавзуида семинар ўтди. 

Тадбирда маъруза қилган лойиҳа муал­лифи, «Табиат–тоғ клуби» ёшлар жа­моат бирлашмаси раиси Сабира Байзахова ва блогер Асхат Шўтаевлар юксак тех­нологиялар тараққий этаётган даврда ёшларга эътибор, уларнинг ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ва кўнгилочар сайтлардаги ахборотлардан тўғри фойда­ланиш одобини шакл­лантириш, ундан фойдаланишда ахборот хавф­сизлигига риоя қилиш қоидалари ҳақида сўз юри­тишди.

 – Ҳозирги кунда ахборот хавфсизлиги миллат хавфсизлигини таъминлашини таъкидлаб, ёш авлодни носоғлом ахбо­ротлардан ҳимоя қилиш мақсадида уларда Интернет маданиятини шакл­лантиришимиз лозим, – деди А. Шўтаев. 

Нотиқ, шунингдек, мафкуравий имму­нитет, ижтимоий тармоқ, оммавий маданият тушунчаларини таърифлади, ижти­моий тармоқ босқичлари, ижобий ва салбий таъсири, ахборот хуру­жи турлари ҳақида атрофлича маълумот берди.

С. Байзахова ижтимоий тармоқдан фой­даланиш билан боғлиқ долзарб му­ам­молар ва ижтимоий тармоқ фойда­ланувчиси тармоқда ўзини қандай тутиши лозимлиги тўғрисида маълумот берди. 

– Ижтимоий тармоқлардан тўғри фой­даланиш қоидаларига риоя қилиш жу­да муҳим. Шахсий ахборотни, жумладан шахсий фото ва видео файллар жой­лаш­тириш ҳамда ахборотни ҳимоя қилиш, бош­қа шахсларга тегишли ахборотни тарқатишда нималарга эътибор қаратиш, ижтимоий тармоқларда тарқатиладиган ахборотларнинг ишонч­лилигини текшириш лозимлигини унут­маслик керак, – деди у  ва талабаларни ижтимоий тармоқда ишлаш тамойиллари билан таништирди. 

Тақдимотлар кўргазмалилиги, жонли мулоқот ва қизғин савол-жавобларга бой­лиги туфайли семинар иштирокчиларига манзур бўлди.

Спорт – соғлом  турмуш тарзига йўл

Ёшлар маркази туман ва шаҳар спорт мактаблари ва «Нуржансери» спорт клуби билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. «Нуржансери» спорт клубида кўплаб спорт байрамлари ташкил этилиб, уларда минглаб мактаб ўқувчилари иштирок этишади. 

Тадбирларда спорт соҳасида салмоқли ютуқларга эришаётган ёшлар билан бир қаторда спорт фахрийлари ҳам иштирок этди. Бундан ташқари, ёшлар ишлаётган ташкилот ва корхоналарда ҳам марказ томонидан турли спорт мусобақалари уюштирилмоқда. Ҳар бир қишлоқ ок­ру­­­­­­­­­гида қишлоқ ҳокимликлари билан бирлашган ҳолда спорт майдончалари барпо этилмоқда. Улар  ёшлар марказининг доимий  эътиборида.  

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-06-27, 19:22 192
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.