26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ш. Мирзиёев Элбошига соғлик тилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултан Назарбаевнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарни эшитиб, қаттиқ хавотир билдирди. Бу ҳақда Kazinform elbasy.kz сайти маълум қилди.

«Ҳаётингиздаги ушбу синовли ва мураккаб пайтларда биз учун ҳамиша чексиз эҳтиромга сазовор бўлиб келган Сиз, азиз оғамни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигимни ва яқин кўмакдош эканлигимни яна бир бор чин қалбдан маълум этмоқчиман. Ҳеч шубҳасиз, қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга ва тузалиб кетишингизга ишончим комил. Қадрли Нурсултан Абишули, Сизга Қодир Аллоҳдан мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-қувват ва янги зафарлар ато қилишини сўраб қоламан. Тез орада Сиз билан дийдор кўришиш бахтига муяссарлик насиб этишига умид қиламан», – дейилади телеграммада. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қозоғистон Республикасининг тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.

ҚозАхборот, 2020-06-20, 05:35 423
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.