26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятига – 2 йил

Ҳурматли ҳамюртлар! 

Қадрли туркистонликлар!

Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаевнинг Фармони билан Туркистон вилоятининг ташкил этилганига, маънавий пойтахтимиз Туркистон шаҳри вилоят маркази мақомини олганига икки йил тўлиши муносабати билан барчангизни чин қалбимдан табриклайман! 

Нафақат Қозоғистоннинг, балки бутун туркий оламнинг етакчисига айланган Нурсултан Назарбаевнинг 2018 йил 19 июндаги тарихий Фармонига биноан Туркистон вилояти ташкил этилди. Элбоши туфайли турк оламининг муборак замини Туркистон шаҳри минтақа марказига айланди. Доно етакчимизга узоқ умр, туганмас ғайрат тилаб, жами туркистонликлар номидан самимий миннатдорчилигимизни билдираман. 

Тарихий мезон нуқтаи назаридан қарасак, бу жуда қисқа вақт, бироқ бажарилган улкан ишлар орқали Туркистоннинг янги қиёфаси, янги келажаги шаклланиб бормоқда. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаев янги Туркистоннинг гуллаб-яшнашига имкон қадар қўллов кўрсатиб, ҳар томонлама тараққий этишини бевосита назорат қилиб турибди.

 Бутун Ислом оламини ўзида жо айлаган, ҳар бир инсонни ички туйғуси билан ўзига етаклайдиган, донишманд Хожа Аҳмад Яссавий бобомизнинг мангу қароргоҳига айланган Туркистонни замонавий шаҳарга айлантириш, яшашга қулай, фаровонлаштириш бош мақсадимиз. 

Туркистоннинг иқтисодий тараққиёти учун имкониятлар мўл. Шаҳар орқали “Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа” автойўли, темир йўл ўтади, йил охиригача ишга тушириладиган халқаро аэропорт – шаҳарнинг ўсиш имкониятларини янада орттириши сўзсиз.

 Бугунги кунда Туркистон шаҳрида биринчи навбатда 175та иншоот қурилиши режаланса, унинг 102таси йил охиригача фойдаланишга топширилади. Бу иншоотлар сайёҳлар ва даромадли иш ўринларининг бир неча баравар ортишига, аҳолининг ижтимоий аҳволи яхшиланишига хизмат қилишига шубҳа йўқ.

 Туркистонни сайёҳлик, таълим маркази сифатида ривожлантириш учун махсус Туризм ва меҳмондўстлик университети очилди, маънавий-маданий марказ сифатида ривожлантириш учун 2019 йили 9та ижтимоий иншоот фойдаланишга топширилса, жорий йил 20 иншоот қурилиши тугатилиб, эл корига берилди. Янгидан шаклланган вилоятда ишлаш учун бутун республикадан мутахассислар келишяпти, уларни бошпана билан таъминлаш муҳим масала. 2019 йили шаҳарда 1128 оила янги квартираларга кўчиб келишган бўлса, бугунги кунда турли молия манбалари орқали 6300 квартирали 136та кўп қаватли уй қурилиши юритилмоқда. 

Сўнгги икки йилда Туркистон вилоятининг иқтисодиётига турли молиявий манбаларидан сармоялар жалб этилди. Фақат Туркистон шаҳрига жалб этилган сармоя миқдори 160 млрд. тенгедан ошди. Минтақамиз қишлоқ хўжалиги, қурилиш, маданият, спорт, сармоя жалб этиш ва бошқа соҳаларда ҳам аниқ кўрсаткичларга эришди. Албатта, ютуқлар билан бир қаторда, вилоятда қийинчиликлар ҳам етарли бўлди. Арисда юз берган портлаш, Мақтаарал ҳамда Тўлебий туманларидаги сув тошқини бирлигимиз ва ҳамжиҳатлигимизни кўрсатди. 

“Бахт қаерга борасан, аҳилликка бораман” деган ибора бежиз айтилмаган, биз бирга бўлсак, ҳали қанчадан қанча юксак чўққиларни забт этамиз.

Қадрли туркистонликлар!

Барчангизни ушбу байрам билан табриклаб, ҳар бир фуқарога мустаҳкам соғлик, ҳар бир оилага барака, шодлик тилайман. Муқаддас шаҳримизнинг гуллаб-яшнашига, Туркистоннинг янги тарихи яратилишига улуш қўшишга чақираман.

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими, 2020-06-20, 05:36 340
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.