26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Деҳқон хўжаликлари – иқтисодиёт таянчи

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев туман фахрийлар кенгашлари раислари ва маслаҳат депутатлари билан бирга Қазиғурт туманида экин майдонларни оралаб, ўрим мавсуми жараёни билан танишди.

Сафар давомида ишчи гуруҳи дастлаб Қ. Абдалиев қишлоқ округидаги “Тілеуберді” деҳқон хўжалигида бўлди. Хўжалик 1500 гектар ерга яқин майдонда буғдой, арпа, махсари ва беда етиштирмоқда. Ўтган йили, ғалланинг ҳар гектаридан 20 центнердан ҳосил олинган бўлса, бу йилги марра анча юқори. 

– Бу йил ёғин-сочин кўп ёғди, мўл ҳосил олишга шароит қулай бўлди. Туманда, шунингдек, қишлоқ хўжалик соҳасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Ғалла захирасининг мўл бўлиши ўта муҳим. Биз, аҳолини ўз маҳсулотимиз билан таъминлашимиз керак. Туманда қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришга доимий қўллов кўрсатилади, – деди минтақа раҳбари.

Вилоят раҳбари шундан сўнг Қизилқия қишлоғидаги деҳқон хўжаликлари фаолияти билан танишди. Деҳқонлар томчилатиб суғориш тизимидан унумли фойдаланиб, булғор қалампири етиштириш билан шуғулланмоқда. Йиллик ҳосил 40 тоннани ташкил қилади. Лойиҳага 5 млн. тенге маблағ сарфланган. Бу қишлоқ аҳлини қўшимча иш билан таъминланмоқда. Жами, Қазиғурт туманида деҳқонлар 44 минг 221 гектар майдонга экин экканлар.

Тиббиёт ходимлари таªдирландилар

Туркистон вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж. Аманбаев тиббиёт ходимларини касбий байрами билан муборакбод этиб, алоҳида хизматлари билан кўзга ташланган ходимларга “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” кўкрак нишони, “Меҳнат фахрийси”, “Соғликни сақлаш ишининг илғори”, “Соғликни сақлаш ишига қўшган ҳиссаси учун” ва “Халқ олқиши” каби медалларни топширди.

– Бутун дунёни остин-устун қилиб, тинч ҳаётга раҳна солган пандемия даврида Сизнинг хизматларингиз беқиёс. Шунинг учун Сизга минг бор таъзим, –  деди нотиқ.

Вилоят жамоат саломатлиги бошқармаси раҳбари М. Пашимов ҳам ўз навбатида тиббиёт соҳасини такомиллаштириш, минтақада мутахассислар малакасини ошириш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

– Кадрлар малакасини ошириш мақсадида 2020 йилнинг 5 ойи давомида 823 ходим махсус ўқишга юборилди. Натижада бу йилнинг ўзида Туркистон вилоят клиник касалхонасида  17та, вилоят болалар касалхонасида 80та мураккаб жарроҳи амалга оширилди, – деди у.

Карантин режими туфайли айрим ходимларнинг мукофотлари ўз иш жойларида топширилди.   

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2020-06-23, 04:36 457
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.