26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уйлар сифати – муҳим

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Мақтаарал туманида сув тошқинидан зарар кўрган овулларни оралаб, бугунги ҳаёти билан танишди. Сафар давомида минтақа раҳбари Жанажўл овул округига қарашли Ўргебас ва Фирдавсий овулларини аслига келтириш ишларини кўриб, маҳаллий фуқаролар билан учрашди.

Аҳоли сони 1500дан зиёд Ўргебас овулида фуқаролар билан шартнома тузилиб, қурилиш ишларига мўлжалланган харажатлар ажратилган. Бугунги кунда 133та уй қуриладиган майдон текисланиб, пойдеворини қуйиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда. Яна 66та уйнинг пойдевори қуйилиб, 12та уйнинг деворлари кўтариляпти. 1та уйнинг томи ёпилган.

Фирдавсий аҳоли манзилида 274та уйнинг ҳовлиси тозаланиб, 116та уйнинг пойдевори тайёр бўлди. 10та уйнинг деворлари кўтарилмоқда.

Сўнг вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Мирзакент яқинида қад кўтараётган янги кичик тумандаги қурилиш ишлари билан танишди.

Янги кичик туманда бугунги кунда 31та пудратчи компания уй-жой қурилишини олиб бормоқда. Жами, 386та уйнинг қурилишига 1553 киши сафарбар қилинган. 51та уйнинг томи ёпилиб, 2та уйнинг қурилиши якунига етказилди. 

Ўмирзақ Естайули қурилиш компанияларига ишни сифатли юритиб, вақтида тугатишни топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-06-23, 04:49 109
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.