26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро туризм университети очилди

Туркистон шаҳрида ҚР Маданият ва спорт вазирлиги қошида Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети очилди. Бу ўқув даргоҳи Элбоши ташаббуси ҳамда Давлат раҳбарининг топшириғи асосида очилди.

Қозоғистондаги халқаро даражадаги тўнғич университет туризм соҳасида жаҳон миқёсидаги мутахассисларни 

тайёрлайди. Унинг битирувчилари халқаро намунадаги иккита дипломга эга бўладилар. Ушбу касб эгалари дунёнинг барча мамлакатида ишлаш имкониятига эга бўладилар. Бу ерда маҳаллий ва хорижий профессорлар, фан докторлари ва туризм сервиси бўйича танилган йирик компанияларнинг ТОП-менежерлари дарс ўтишади. Битирувчилар эса БМТнинг 

сайёҳлик халқаро ташкилоти (UNWTO)да малака оширишлари мумкин.

Университетда халқаро тилларни ўргатадиган марказ фаолияти ҳам йўлга қўйилган. У ерда хорижий тиллар теран ўргатилиб, имтиҳонлар халқаро даражада топширилади (IELTS, TOEFL). Спорт кафедралари ҳам бор. 

Янги университет Туркистон шаҳрида ўз филиалига эга бўлиб, бу йил талабгорларни қабуллашни бошлади. 2020-2021 ўқув йилига 800та грант ажратилган. Туризм мутахассислиги учун касбий фан: география ва чет тили, ЯМТдан ўтиш балли эса – 50. Жисмоний тарбия ва спорт ихтисослиги учун ижодий имтиҳонга белгиланган ўтиш балли – 70.

Ҳужжатларни топшириш муддати 20 июндан 7 июлгача. Ижодий имтиҳон 8 июлдан 13 июлгача давом этади. Қўшимча маълумотларни www.tourism-university.kz ёки 8778495-15-33, 87771926691 телефонлари орқали олиш мумкин. Манзил: Туркистон шаҳри, Байбурт кўчаси, 5-уй. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-06-23, 04:50 1133
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.