26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўп болали оилалар эътиборда

Қозоғистонда кўп болали оилаларга бериладиган нафақа миқдори ўзгарди

Йил бошидан буён Қозоғистонда 400 мингга яқин оилага кўп болали оилалар учун алоҳида имтиёзлар берилди.

2020 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда кўп болали оилалар учун алоҳида имтиёзлар жорий этилди. Ушбу нафақа тўрт ёки ундан ортиқ вояга етмаган ёки 23 ёшгача бўлган тўлиқ кундузги бўлимда ўқийдиган талабалари бор бўлган оилалар учун мўлжалланган. Давлат ёрдами миқдори болалар сонига боғлиқ. Масалан, тўрт ва етти фарзандли оилалар 44 448 тенгедан 77 784 тенгегача ёрдам пули олишлари мумкин. Ушбу нафақа мамлакатдаги 392 минг оилага тўланган. Бироқ, амалдаги қоидалар баъзи тоифадаги шахслар манфаатларига зарар етказди. Бунинг сабаби шундаки, 16 болали оила 7 фарзандли оила каби бир хил имтиёзларга эга бўлди.

 Ушбу камчиликни бартараф этиш учун Президент жорий йил 13 май куни 8 ва ундан зиёд болали оилалар учун махсус имтиёзлар миқдорини белгилаб берадиган қонунни имзолади. Шундай қилиб, 8 болали оилага бериладиган нафақа – 88 896 тенге, 9 нафар бола учун – 100 008 тенге, 10 бола учун – 111 120 тенге, 11 бола учун – 122 232 тенге, 12 бола учун – 133 344 тенге, 13 бола учун – 144 456 тенге, 14 бола учун – 155 568 тенге, 15 бола учун – 166 680 тенге, 16 бола учун – 177 792 тенгени ташкил этади.

Бугунги кунга қадар Меҳнат, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва миграция қўмитасининг ҳудудий бошқармалари қарорига биноан, имтиёзлар миқдорини ошириш бўйича 1092та ҳолат тасдиқланди. Болалар сонига қараб, техник ва касб-ҳунар, ўрта маълумотдан кейинги олий ўқувда ёки 23 ёшга тўлмаган кундузги бўлимда ўқийдиган талаба бўлса, имтиёзлар миқдори қайта ҳисоблаб чиқилади. 

2020 йил 1 июлдан кўп болали оилалар ўзгартирилган миқдорда имтиёзларга эга бўладилар.

ҚозАхборот, 2020-06-23, 04:55 675
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.