26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жасорат муносиб баҳоланди

II даражали “Айбын” ордени соҳиби Турар Артиқбаевга янги уй калити топширилди. Муштарийларда “бошпанали бўлаётганлар, озми?“ деган савол туғилиши табиий. Лекин полиция ходими Т. Артиқбаев ўзгача жасорати – бир қизнинг ҳаётини сақлаб қолгани учун квартирага эга бўлгани ажойиб эмасми? Унинг ўзининг жасоратини "оддий бурчим", деб билиши ҳар қандай одамни ўйга чўмдириши табиий. 

Хуллас, бир йигитча муҳаббатига ижобий жа­воб бер­­­­маган қизни қирқма милтиғида отишга қа­рор қилади. Турар Артиқбаев бошчилигидаги полициячилар воқеа жойига етиб келиб, “ошиқ” йи­гитни қуролсизлантириб, “бечора” қизни ажал домидан қутқариб олишади.

Ўзининг жасоратини қаҳрамонликка йўймайдиган тартиб посбони шундай дейди: 

– Мен ўз вазифамни бажардим. Менинг ўрнимда бўлган ҳар бир ҳуқуқ посбони худди шундай йўл тутарди. Полициячининг асосий вазифаси – Ватани ва халқи олдида сидқидилдан хизмат қилиш. Шун­­­­­­­­­­­­­­­­­дай бўлишига қарамай, меҳнатимни юқори баҳо­лаганлари учун миннатдорман.

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-06-27, 19:23 816
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.