26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти: Пандемия глобаллашув жараёнини кечиктирди

Қозоғистон биринчи навбатда, ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Буни Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев «Ана тілі» нашрига берган мусоҳабасида гапириб берди.

– Дунё ҳақиқатдан ҳам ўзгарди. Кўриниб турибдики, пандемия глобаллашув жараёнини кечиктирди. Давлатлар «ҳар ким ўз кунини кўрсин», деган тамойил билан яккаланишга урғу бера бошлади. Халқаро муносабатларда миллатчиликнинг тобора ортиб бораётган тенденцияси кузатилмоқда. Мен буни 2008 йил бошида башорат қилган эдим. Аммо ўша пайтда менинг фикримни сиёсатчилар ва олимлар қўллаб-қувватламаган. Ҳатто коронавирус вакциналарини ишлаб чиқиш ҳам халқаро ҳамкорликдан ташқарида «ҳар ким ўзи учун» тамойили асосида амалга оширилди. БМТ ўз номига лойиқ ягона халқаро ташкилот сифатида пандемия даврида унчалик фаол бўлгани йўқ,– деди Давлат раҳбари.

– Кўп векторли, мувозанатли ташқи сиёсатда Тўнғич Президент Нурсултан Назарбаев Россия билан стратегик шериклик, ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Бу тўғри танлов эди. Бироқ, дунёда вазият бир хил эмас, йирик давлатларнинг геосиёсий мақсадлари ўзгармоқда. Бундай ҳолатда, Қозоғистон биринчи навбатда ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Шу сабабли, жорий йил 19 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг саммитида мен интеграцияни, агар у Қозоғистоннинг суверенитетига путур етказмаса, қўллаб-қувватлаймиз, деб очиқчасига айтдим, – деди Президент.

ҚозАхборот, 2020-06-27, 04:32 331
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.