26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Самарали ҳамкорлик давом этади

Қозоғистон ва Ўзбекистон сув тақсимлаш тўғрисидаги муҳим ҳужжатни имзолади

Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев Ўзбекистон билан сув муносабатлари соҳасидаги муҳим ҳужжат тасдиқланганини маълум қилди.

– Тошкентга хизмат сафари чоғида биз Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Ш. Ҳамроев билан икки мамлакат ўртасида сув соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан Йўл харитасини имзоладик, – деб ёзди М. Мирзағалиев ўзининг Twitterдаги саҳифасида. 

Унинг сўзларига кўра, ҳужжат имзоланишига «идоралар ўртасидаги узоқ ва узлуксиз музокаралар» асос бўлган.

– Ҳужжат – жуда муҳим. Бир қатор сув муаммоларини тартибга солади. Хусусан, 1991 йилдан бери қурилган ва реконструкция қилинган сув ҳавзаларини биргаликда техник тадқиқ ва мониторинг қилиш; юқори сув омборларидан қўшимча сув оқишини таъминлаш бўйича бирлашган чора-тадбирлар кўриш кўзланади, – деди вазир.

2020-07-04, 05:16 341
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.