26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистонда 5 июлдан – 14 кун қатъий чекловлар жорий этилади

Қозоғистонда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш чора-тадбирлари Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига биноан Бош вазир Асқар Мамин бошчилигидаги Давлат комиссиясининг йиғилишида муҳокама қилинди.

ҚР Соғликни сақлаш вазири А. Цой мамлакатдаги санитария-эпидемиологик аҳволни яхшилаш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, чекловларни жорий этиш бўйича таклиф этилган чоралар ҳақида гапириб берди.

Қозоғистонда эпидемиологик вазиятнинг кучайиши ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, Давлат комиссияси жорий йил 5 июлдан бошлаб 14 кун давомида қуйидаги чеклов чораларини жорий этишга қарор қилди: 

Транспорт бўйича:

1. Давлатлар рўйхатини кенгайтирмаган ҳолда халқаро ҳаво қатновини сақлаб қолиш; 

2. Ҳудудлар ўртасида ҳаво ва темир йўл алоқасини сақлаб қолиш (чекловлар билан); 

3. Ҳудудлар ўртасида йўловчилар автобуси қатновини вақтинча тўхтатиб туриш; 

4. Жамоат транспорти вақтини чеклаш. 

Фуқаролар ҳаракатлари бўйича: 

1. Кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни, шунингдек, оилавий, хотира тадбирларини тақиқлаш; 

2. Очиқ ҳавода машқ қилишга рухсат бериш; 

3. Кўчаларда, паркларда, майдонларда 3 кишидан кўп одамнинг тўпланишини чеклаш; 

4. 65 ёшдан ошган одамларнинг ташқарига чиқишини чеклаш чоралари қабул қилинди.

Қуйидаги иншоотлар фаолияти тақиқланиши керак:

- Гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, спорт заллари, фитнесс марказлари, бассейнлар, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган ёпиқ бозорлар, пляжлар, сув парклари, маданий иншоотлар, музейлар, кўргазмалар, форумлар, конференциялар ва бошқа оммавий тадбирлар, кўнгилочар тадбирлар, марказлар, мактабгача таълим муассасалари (навбатчилик гуруҳларидан ташқари), диний муассасалар ва бошқалар (савдо марказидаги кўнгилочар марказлар, кўнгилочар масканлар.

Шунингдек:

 - Давлат органлари (ташкилотлари), идоралари, миллий компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг камида 80 фоизи масофадан туриб ишлаш тартибига риоя қилиши; 

- Тиббий марказларга олдиндан қабулга ёзилган ҳолда бориш; 

- Дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари, очиқ бозорлар фаолиятини сақлаш лозим.

 Кучайтирилган санитария-дезинфекция тартибига риоя қилинган ҳолда қуйидаги объектларнинг ишлашига рухсат берилади:

 - очиқ овқатланиш жойлари;

 - доимий ишлаб чиқариш айланмасига эга бўлган қурилиш, саноат корхоналари;

 - ташқи қурилиш ишлари;

 - қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва чорвачилик; 

- коммунал хизматлар, шу жумладан, автомашиналарни ювиш, автомобиллар ва маиший техникаларни таъмирлаш марказлари;

 - халққа хизмат кўрсатиш марказлари; 

- иккинчи даражали банклар (вақт чекловлари). 

Бош вазир келажакда мамлакатда эпидемиологик вазият қандай ўзгаришига қараб, ушбу чекловлар 2 ҳафтага узайтирилиши ёки кучайтирилиши мумкинлигини таъкидлади. 

Казинформ., 2020-07-04, 05:18 500
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.