26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Тўнғич Президенти: ''Саломатлигимиз ўз қўлимизда!''

Барчага маълумки, коронавирус инфекциясининг хавфли пандемияси жаҳоннинг кўплаган мамлакатлари, шунингдек, Қозоғистонни ҳам қамраб олмоқда. Миллионлаган кишилар ушбу касаллик билан хасталанмоқда. 

Афсуски, ушбу инфекция ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаевни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Жаҳоннинг турли бурчакларидан Элбоши номига келган мактубларда унинг тезроқ соғайиб кетиши ҳақидаги илиқ гаплар ўрин олганди. Куни кеча Элбошимиз Н. Назарбаев ўз миннатдорчилигини билдириб, Қозоғистон халқига мурожаат йўллади. Унда шундай жумлалар бор: “Давлат раҳбари ва Ҳукумати мамлакатимиздаги вазиятни барқарорлаштириш учун барча чора-тадбирларни қўллашмоқда. Аслида кўп нарса ўзимизга боғлиқ. Шифокорлар бизнинг ҳаётимиз учун курашмоқдалар. Бу касалликни юқтиришдан сақланиш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Сабрли бўлиш керак, айниқса, ёшлар. Керакли гигиена талабларига риоя қилиб, тезроқ вакцина пайдо бўлишидан умид узмаслик лозим. Касалликни юқтиришдан иложи борича сақланиш лозим. Тартибни сақлаб, ўз соғлигимиз, оиламиз, қариндош-уруғ, яқинларимизнинг саломатлигини ўйлашимиз керак. Шифокорларга ишонишимиз лозим. 

Халқимиз бошига тушган қийинчиликни ғайрат-шижоати, бирлиги, келажакка ишончи туфайли бутун халқаро ҳамжамият билан бирга муносиб равишда бартараф этиб, омон-эсон чиқиб олишига ишонаман. Биз яна ғалаба қозонамиз. Халқимизнинг порлоқ кунлари ҳали олдинда. Биз биргамиз! Биз ғалаба қиламиз! Бизнинг шиоримиз шу!

Барча ватандошларимизга мустаҳкам саломатлик, эзгулик, бахт ва барака тилайман!”

Дарҳақиқат, жаҳонда урчиб бораётган мазкур хасталикни бирлигимиз, ҳамжиҳатлигимиз билан енга оламиз. Бунинг учун ҳар биримиз ўз соғлигимиз, халқимиз омонлиги учун курашиб, порлоқ келажак сари шахдам одимлашимиз шарт!

2020-07-04, 05:20 344
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.