26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Миллий мотам кунини эълон қилди

Чоршанба куни кечқурун давлат телеканалларида ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистон халқига навбатдаги видеомурожаати эълон қилинди.

"Ҳурматли юртдошлар! Маълумки, ҳозир жаҳонда авжга минаётган пандемия туфайли аҳвол мураккаблашиб бормоқда. Коронавируснинг тарқалиши камаймаяпти. Баъзи мамлакатларда бу иллат қайта бош кўтармоқда. Жаҳонда ушбу вирусга чалинганлар сони 12 миллионга етди, шу туфайли 500 мингдан зиёд одам вафот этди. Натижада, қатор мамлакатларда карантин тартиби янда кучайтирилиб, ҳаво, транспорт қатнови такрор чекланди. Афсуски, бизнинг элимиздаги аҳвол ҳам мураккаблигича қолмоқда. Давлат комиссиясининг қарори билан 5 июлдан бошлаб элимизда икки ҳафталик карантин жорий қилинди. Бу жуда зарур қарор бўлди. Аҳволнинг барқарорланиши аниқ. Бунинг илк белгилари ҳозирдан сезилмоқда. Шунинг учун келгуси икки ҳафта бизнинг галдаги қадамларимиз учун ҳал қилувчи давр бўлади. Барча фуқароларни яна карантин чораларига қатъий риоя қилишга даъват этаман. Иллат билан курашнинг натижали бўлиши, энг аввало, барча фуқароларнинг онгли ҳаракати ва масъулиятига боғлиқ. Бу жуда хавфли, ботмонлаб келиб, мисқоллаб кетадиган дард. Коронавируснинг тарқалиши сабабли соғликни сақлаш соҳасига кўп оғирлик тушмоқда. Очиғини айтиш керак, соғликни сақлаш соҳаси иллатга қаршилик кўрсатишга тайёр эмас эди. Ушбу масала бўйича биз тергов юритамиз ва вазиятдан сабоқ оламиз. Ҳокимлар йўл қўйган хатоларга ҳам тегишли баҳо берамиз. Шунга қарамай, давлат томонидан барча зарур чоралар кўрилмоқда. Қабул қилинган чоралар ва тиббиёт ходимларининг жасорати туфайли тузалиб чиқаётган фуқаролар сони ортмоқда. Кўплаб давлатларда аҳвол биздагидан мушкулроқ. Лекин "ҳар бир инсон мен учун бир дунё”, деганларидек, ҳар бир фуқаронинг ўлими менинг юрагимга тиғдай ботмоқда. Хафли иллат орамиздан талай одамларни олиб кетяпти. Бугун яқинларидан айрилган фуқароларга ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор қиламан. Шунинг учун 13 июлни Миллий мотам куни деб эълон қиламан. Лекин бизнинг курашимиз давом этаверади. Бу иллатни одамзод яқин орада енга олмаса керак. Лекин ваҳима ва қайғуга берилиб, турли миш-миш ва ёлғон-яшиқларга ишониб, қаддимизни букишга ҳам бўлмайди. Салмоқли, сабрли, мулоҳазали бўлайлик. Бизнинг ишимиз – шаффоф, жамиятдан ҳеч нарсани яширмай, очиқ айтамиз. Келгусида ҳам шундай бўлади. Куч-ғайратимизни иллат билан курашга тўлиқ қаратишимиз керак.

Афсуски, мана шундай мураккаб вазиятда ҳам ёлғон ахборот тарқатиб, аҳолини саросимага солаётган ноинсоф одамларнинг ҳаракати ўрин олмоқда. Афсуслар бўлсинким, баъзи фуқаролар ёлғон ахборотга ишонадиган бўлиб қолишган. Шу сабабли, шифокорларимиз оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига аниқ, рад этиб бўлмайдиган маълумотлар бериб туришлари керак. Дардни даволашнинг турли текширилмаган йўлларини кўрсатиб, аҳоли саломатлигини хавф-хатарга тикишга бўлмайди. Бундай ҳаракатларни дарҳол тўхтатиш зарур.

ҚР Жиноят кодексининг 174-моддасига биноан ёлғон ахборот тарқатган одам жавобгарликка тортилади. Ҳуқуқни муҳофалаш органлари вакиллари бу ишларни қатъий назоратга олади. Шунингдек, улар дори-дармоннинг баҳосини бир неча баравар ошириб сотган олибсотарларни ҳам жавобга торта бошлади. Ҳозир давлат органлари аҳоли манзилларини керакли дори-дармон билан таъминламоқда. Шу мақсадда тегишли жамғарма ташкил этилган", – деди Давлат раҳбари ўз видеомурожаатида.

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев видеомурожаатининг тўлиқ матни Ақўрда сайтида эълон қилинди.

2020-07-10, 20:51 963
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.