26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақтааралдаги уйлар қурилиши 1 августгача якунланиши керак

Мақтаарал туманидаги фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш масалалари вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ўтказган девон йиғилишида муҳокама қилинди. Минтақа раҳбарининг топшириқларига кўра бу ерда иш суръати кучайтирилган. Уйлар қурилиши белгиланган муддатда, яъни 1 августда битказилиши лозим. 

– Ишлар қатъий назорат қилиниб, пудратчилар билан тиғиз алоқада иш юритиш зарур. Ижтимоий иншоотлар қурилиш ҳам эътибордан четда қолмаслиги даркор. Мазкур ишларнинг ўз муддатида тугалланишига бевосита жавобгар эканликларингизни яна бир бор эслатаман, – деди Ўмирзақ Естайули.

“Сардоба” сув омборининг бузилиши туфайли Мақтарал туманидаги бешта аҳоли манзилидаги 866та уй зарар кўрган эди. Женис, Жанатурмис, Дўстиқ қишлоқлари аҳлининг розилиги бўйича Мирзакентда 386та хусусий уй қурилиши олиб борилмоқда. Жумладан, 196та уй давлат бюджети ҳисобидан, қолган 190та уй “Б. Утемуратов”, “Салиқали урпақ”, “Биз биргамиз” жамғармалари ҳисобидан қурилмоқда. Бунёдкорлик ишларига 1550 ишчи ва 150та техника сафарбар этилган. Бугунги кунда 200тача уйнинг қурилиши тугалланиш арафасида.

Фавқулодда вазият натижасида вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси икки йўналишда иш юритмоқда. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-07-10, 21:27 552
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.