26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Журналист фидойи бўлиши керак

Республикамизда 28 июнь – Алоқа ва ахборот ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. 

Умуман олганда, тўртинчи ҳокимият мақомига эга оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳаётимизда тутган ўрнини ҳар доим ҳам билавермаймиз, шунинг учун ҳам унча қадрлайвермаймиз...

Биргина мақолани тайёрлаш учун қанча меҳнат, қанча асаб, қанча вақт кетишини журналистларгина яхши билади. Оддийгина янгиликларда кўрсатиладиган 30 сонияли хабарни тайёрлаш учун оператор билан тележурналист юзлаб чақирим масофани босиб ўтишини айтмайсизми?! Кимлардир шунча  қилинган меҳнатни бир пул қилиб, “яхши чиқмабди”, деб қўя қолади... (Энг ёмон томони мақолани ёзиб, топширган билан қутулмайсиз. Ундан кўнгли тўлмаган ёки норозилар “мақолангизга” иккинчи ҳаёт бахш этиб, тушунмаган жойларига изоҳ сўрайди, кимдир интервью олган одамингиз билан учраштиришни талаб қилади. Бунга мисол сифатида бир воқеани айтиб беришим мумкин. Бир куни вилоят марказида мамлакатимиздаги нуфузли бир банкнинг бўлими очилди. Мен очилиш маросимида қатнашиб, мақолани газетада чоп этдик. Орадан кунлар ўтиб, бир онахон телефон қилиб, ана шу банкда “муаммоли иши” борлигини, уни “битириб” беришимни сўранди. Ўзингиз кўриб турганингиздай одамлар ҳар хил бўлади, муштарийлар ҳам бир хил бўлмайди).

 Мақоладаги битта рақамнинг тўғрилигига шубҳа қилсангиз, уни аниқлаштиришга ҳафтадаги иш куни ҳам камлик қилиб қолиши мумкин. Сабаби турлича. Сиз излаган одам ишда бўлмай қолиши мумкин ёки у сиз сўраган нарсага ойдинлик киритиш учун муҳлат сўрайди ва ҳоказо...

Бир пайтлари катта нуфуз, обрўга эга бўлган матбуотнинг бугун қадри пасайган назаримда. Баъзан, одамлар жуда маданиятли бўлиб кетдимикан, деб ўйланиб қоламан. Чунки, ҳозир ҳамма ўзини юксак маданият эгасиман, ақллиман, деб билади. Иттифоқ даврида яшаган ота-боболаримизни онги пастликда айблаш ҳозирги авлод вакилларига чўт эмас. Лекин ана шу “онгги паст” аждодларимизнинг ҳар бири камида ўнта-йигирмата газетага обуна бўларди. Энг асосийси, ҳозиргиларга ўхшаб, обуна бўлиб қўяқолмасди. Москва ва Тошкентда чоп этилган газета-журнални қунт билан ўқишдан чарчашмасди. Ҳозир ўзини ота-боболаридан маданиятли ҳисоблаган, данғиллама уйларда истиқомат қилаётган замондошимизнинг уйида почта қутиси ҳам йўқ...

Журналистларнинг иш вақти белгиланмаганлиги, чегараланмаганлиги ана шу касб эгаларининг оғриқли нуқтаси. Чунки улар ишлари битмай уйига кетолмайди. Бунга виждони йўл қўймайди. Уйда бола-чақаси “йиғлаб” турса ҳам, ишини битириб, хотиржам бўлмагунча тинчимайди. Қизиғи, улар иш вақтидан ташқари ишлаганига пул ҳам талаб қилмайди ва бундан афсусланишмайди ҳам. Шунинг учун айтсалар керак, журналистлар фидойи бўлишлари лозим, деб. Фидойилик эса инсоннинг қонида-тақдирида бўлади. Мухбир баъзида ишидан нолиши мумкин, лекин тақдиридан эмас... 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-06-27, 19:26 641
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.