26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чегарада муаммо йўқ

Сариағашда қолиб кетган 3000 нафар Ўзбекистон фуқаролари чегарадан ўтказилди

Туркистон вилоятининг Сариағаш туманидаги «Жібек жолы» божхона бекатидан 3000дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари ўз юртига ўтказиб юборилди. Қўшни мамлакат фуқаролари бир неча кун давомида чегарадан ўтолмай, божхона олдида қолиб кетишганди.

Сариағаш туман ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, сўнгги икки кун ичида ўзбекистонликлар божхонадан ўтказилган. Айни пайтда, ушбу пост яқинидаги автотураргоҳда деярли 40 нафар тожикистонлик тунамоқда. 

«Кўнгиллилар ва ҳомийлар юртига кета олмай турган чет элликларни туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган бир марталик иссиқ овқат ва бошқа зарур нарсалар билан таъминлаб турибди. Кичкина болалари бўлган ҳомиладор аёллар яқин атрофдаги меҳмонхоналарга жойлаштирилиб, уларга барча шароитлар яратилган. Вақтинчалик ҳудуд ҳар куни тозаланади ва фуқаролар чегарани кесиб ўтишлари биланоқ дезинфекция ишлари олиб борилади. Карантин бошланганидан бери 47 489 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва 1554 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари ўз юртларига ўтказилган», – дейилади хабарда.

Божхона постида тўпланган уч мингга яқин одамга шароит яратиш турли йўллар билан ҳал қилинди ва бу иш ҳали ҳам давом этади. Биз бу масалани Ҳукумат даражасида кўтармоқдамиз. Бизда иккита таклиф бор. Биринчиси, чегаранинг нариги томонида транзит зонаси бор, чет элликларнинг тураргоҳини ўша жойга кўчириш. Иккинчиси – чегарадан ўтувчиларни бошқа божхона бекатидан ўтказиш. Бунинг сабаби, “Жібек жолы” божхона бекати аҳоли манзилларига жуда яқин жойлашганлиги сабабли хавф туғдириши мумкин. Агар вазият шундай давом этса, ҳаво совиганида аҳвол янада қийин бўлади», – деди Ўмирзақ Шўкеев.

2020-07-14, 03:56 486
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.