26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ўқув йили қандай бошланади?

Қозоғистонда янги ўқув йилини бошлашнинг уч варианти эълон қилинди.

Янги ўқув йилида мактаб ўқувчилари махсус форма кийишлари шарт эмас. Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов мактаб формасига доир махсус буйруқ ҳам чиққанини маълум қилди. Фавқулодда вазият, карантин, чеклов чоралари вақтида ўқувчилар мактабга махсус либосда эмас, классик кўринишда кийиниб келишлари мумкин. 

Бироқ, вазирнинг айтишича, буни формадан батамом бош тортиш деб тушунмаслик керак. Бу фақат муваққат қарор. Қоида фақат жорий ўқув йилигагина тегишли.

Янги ўқув йилида дарслар қандай тартибда ўтишини вазир аниқ айтмади. Ҳозирча уч хил вариант кўзда тутилмоқда. Биринчиси, баҳордагидек масофадан ўқитиш, иккинчиси, аралаш тартиб, яъни ярми масофадан ҳамда ярми мактабга келиб ўқиш. Бу вазиятда ўқувчилар санитария талабларига риоя қилиб, маълум бир чекловлар доирасида, махсус гуруҳларда дарсларини давом эттириши мумкин. Учинчи вариантда санитария талабларини қатъий сақлаган ҳолда, штат режимида давом эттириш. Ушбу вариант танлаб олинса, кабинет сабоқлари камайиб, танаффус вақтида, дарсларнинг вақтига ўзгартишлар киритилади. Вазир “элдаги аҳволни таҳлил қилиб, яқин кунларда аниқ қарор қабул қиламиз”, деб ваъда берди.

ҚозАхборот, 2020-07-14, 03:57 463
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.