26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро аэропортда иш қизғин

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳридан 20 чақирим узоқликда қурилаётган халқаро аэропортда бўлиб, иш жараёни билан танишди.

Давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида “Turkistan International Airport” МЧБ томонидан олиб борилаётган қурилиш майдонида хусусий ҳамкорнинг 341 нафар мутахассиси ва 106та техникаси банд.

“Туркистон шаҳридаги халқаро аэропортни қуриш, фойдаланиш ва бошқариш” давлат хусусий ҳамкорлиги шартномаси Туркистон вилоят йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси ўртасида тузилган. Бугунги кунда йўловчилар терминалининг металл қисмининг монтаж ишлари тўлиқ якунланган.

Терминал деворларини қалаш ишлари 60 фоиз бажарилиб, ойна билан қоплаш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, учиш-қўниш йўлаги, созлаш йўлаги ва перроннинг пойдевори 100 фоиз, учиш-қўниш йўлагини асфальтлаш 50 фоиз бажарилди. Қурилиш белгиланган жадвал асосида юритилмоқда. Асосийси, қурилиш материаллари танқислиги йўқ. Аэропортни 2020 йилнинг охирида фойдаланишга топшириш мўлжалланган. 

Қурилиш суръати ва жараёнини бевосита кузатган минтақа раҳбари қурилишни муддатида ниҳоясига етказиш, сифатга эса жиддий эътибор қаратишни таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-07-18, 04:53 343
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.