26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жамоатчи мухбирлар билан учрашув

Алоқа ва ахборот ходимлари кунини кенг жамоатчилик билан нишонлаш мақса­дида ўтказилган анънавий тадбирда газетанинг директор-бош муҳаррири Али­шер Сотволдиев таҳририятга таклиф этилган жамоатчи мухбирлар, газетамиз жонкуярларини муқад­дас Ҳайитга ҳамқадам келган ушбу шодиёна билан қутлаб, эзгу тилакларини билдирди. 

Дастлаб “Жанубий Қозоғистон” газетаси томонидан уюштирилган “Андазага сиғ­майдиган фикрлар” танловининг якуни чиқарилди. Айтиш жоизки, танлов жамоат­чиликнинг катта қизиқишини уйғотди. Айрим мақолалар баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди. Энг муҳими, муштарийлар эътиборини қозонди. Мазкур танловда фаол иштирок этган Э. Абдунақибов, Ю. Эргашев, М. Абдуғофирова, И. Тожибоев, Қ. Тошхўжаевларга пул мукофотлари ва “Ташаккурнома”лар тақдим этилди.

Шундан сўнг “Оңтүстік Қазақстан” газетаси мухбири, шоир ва таржимон Атанбек Наврўзга ўзбек шоирлари ва ижодкорларининг асар­ларини қозоқ тилига таржима қилишдаги сама­рали хизматлари, адабий алоқаларни ри­вожлантиришдаги серқирра фаолияти учун республика  “Ижодкор” адабий бирлашмасининг “Арғумоқ” мукофоти топширилди.

Ўз навбатида сўз олган жамоатчи мухбирлар М. Абдуғофирова, Э. Абдунақибов, Т. Хонхўжаев, Т. Усмонов, П. Абдазимова, Э. Султоновалар кўрсатилаётган эътибор ва ҳурмат учун таҳри­рият раҳбариятига, ижодкорларга самимий миннатдорчилик билдиришди.

Жамоатчи мухбирларга таҳририят номидан мукофотлар ва байрам совғалари туҳфа қилинди. 

 

 

Тасвирларда: таҳририятдаги учрашувдан лавҳалар.

 

З. МЎМИНЖОНОВ., 2017-06-27, 19:29 165
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.