26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
КАСБИЙ БАЙРАМГА Бағишланган флешмоб

Вилоятимизда 23 июнь – Давлат хизматчилари куни муносабати билан ушбу соҳа хизматчилари ҳамда давлат хизматига даъвогар ёшлардан ташкил топган гуруҳ, 130 нафар йигит-қиз флеш-моб уюштирди.

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ва ҚР Давлат хизмати ишлари ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар агентлигининг ЖҚВ департаменти ташкилотчилигида ўтган тадбирда ЭКСПО-2017 кўргазмасига мўлжалланган “Элимизнинг келажак энергияси – давлат хизматчиси” театрлаштирилган-хореографик кўриниш, “Қозоғистон халқининг бирлиги” хореографик композицияси ва касб байрамига бағишланган Бахитжан Мустафаевнинг “Давлат хизматчиси” қўшиғига қўйилган апликациявий саҳна асари намойиш этилди.    

Умуман олганда, давлат хизмати лавозимли моделининг самараси беқиёс. Ҳозиргача бир муассасанинг раҳбари алмашса, у ерда ишлайдиган ходимларнинг тенг ярми ишдан бўшарди. Ҳамкасблар янги ходимлар билан тил топишгунча, иш оқсаб турарди. Раҳбарнинг ўзгариши сабабли, кадрлар ҳам алмашиб, натижада иш унумдорлиги пасайиб кетарди. Энди Элбошининг топшириғига кўра, мансаб модели жорий этилгач, гуруҳлаб алмаштириш жараёнига ҳам берилди. Илгариги давр билан таққослаганда ўтган йили алмашиш тартиби билан тайинлаш кўрсаткичи 58 мартага озайгани бунинг далили.

Мансаб модели бўйича ўтган йили вилоятда 402 давлат хизматчиси юқори лавозимга тайинланиб, бу кўрсаткич 12 фоизга ўсган. Аттестациялаш доирасида вилоят бўйича 8700 давлат маъмурий хизматчисининг 6843 нафари  мажмуавий аттестациядан ўтса, улардан 1766 нафари аъло, 4482 нафари қониқарли баҳо олган.

Айтиш жоизки, минтақадаги давлат хизматчиларининг 15 фоизини ёшлар ташкил этади.

 

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-06-27, 19:30
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.