26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонлик ўқувчилар янги ўқув йилида масофадан ўқийди

ҚР Таълим ва фан вазирлиги қарорига кўра, 2020-2021 йилнинг дастлабки чораги масофадан ўқиш тизими орқали амалга оширилади. Ҳозирги вазиятга қарамасдан бундай ўзгаришлар  мактаб ўқувчиларининг билим олишларига ўз зарарини етказмаслиги, аксинча янги имкониятларни яратиши зарур. Шунинг учун ҳар бир фанни уйда ўтириб ўқиб-ўрганишнинг энг самарали ва янги усулларини кўриб чиқиш муҳим. 

Буни шаҳар раҳбари Рашид Аюпов мактаб директорлари билан ўтказган онлайн-мажлисда айтди.

Натижада маҳаллий “Турон-Туркистон” телеканали орқали муаллимларни кундаликда ўқитиш, “Онлайн Мектеп” масофадан ўқитиш тизимини ўрта таълим муассасаларида татбиқ этиш, интернет тармоқларига илғор тажрибага эга ўқитувчиларнинг дарсларини жойлаштириш, ўқувчиларни техник воситалар билан таъминлаш, ZOOM, Google Classroom, EduPage  орқали ишлашга тайёргарлик кўрилмоқда.

Кўп болали оилалар учун карантин чоғида иссиқ овқат, кийим-кечакдан тежалган маблағга планшет, ноутбук олиб берилади. Бу йил 1-11 синфга 44000дан зиёд ўқувчи келиши режаланган, унинг 22000га яқини, яъни 9000дан зиёд оилани электрон ускуна билан таъминлаш кўзда тутилмоқда.

– Ҳозирги долзарб масалалардан бири –  ўқувчиларни интернет ва компьютер билан таъминлаш. Мактабдаги техника воситалари шартнома асосида вақтинча фойдаланишга берилади, –  деди Р. Аюпов. 

Коллежларга ўқишга кириш масаласи ҳам батафсил айтилди. Бу йилги ўқувчилар вилоятдаги 65та коллежнинг автоматлаштирилган интерфаол дастурлари ёрдамида касбий билим олиш имконига эга. Янги 2020-2021 ўқув йилида масофадан ўқиш учун ҳужжат топшираётган талабгорлар саломатликларига зарар етмаслиги учун ҳужжатларни электрон равишда e.gov.kz портали орқали ўтказишади.

Саволларга бевосита жавоб олиш учун виртуал қабул бўлимлари ишга туширилган.

2020-07-25, 04:29 481
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.