26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат хизматчилари куни нишонланди

Вилоятда 23 июнь – Давлат хизматчилари куни муносабати билан “Қозоғистон Халқи Ассамблеяси” биносида тантанали тадбир ўтди. Унда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев минтақамиздаги  барча давлат хизматчиларини касб байрамлари билан қутлаб, элимизнинг тараққиёти, ривожланиши йўлида олиб бораётган ишларида муваффақиятлар тилади.

– Давлат хизмати – бу бутун давлатни бошқариш тизимининг муҳим устунларидан бири. Ҳар қандай жамият давлат бошқарувисиз, яъни давлат хизматчиларисиз ҳаракатланиши, олға интилиши, ривожланиши мумкин эмас. Ҳозирги  талабларга мос равишда ҳокимиятга бўлган ишонч ҳам давлат хизматчиси орқали шаклланади. Вилоятимизнинг жадал ривожланиши сизларнинг касбий маҳоратларингизга, тажрибаларингизга, интилиш ва куч-қувватимизга  боғлиқ. Яна бир бор барчангизни касбий байрамингиз билан чин юракдан табриклайман!, – деди минтақа раҳбари.

Тантанали йиғилишда давлат хизмати соҳасида кўп йиллардан буён фидокорона хизмат қилиб, ўз лавозимий бурчларини бекаму кўст бажариб келаётган, меҳнат фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришган қатор давлат хизматчилари ҳоким қўлидан “Энг яхши давлат хизматчиси” медали ва Жанубий Қозоғистон вилоятининг “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” кўкрак нишони, вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва Ташаккурномалари билан тақдирланган бўлса, яна бир гуруҳ ходимлар ҚР Давлат хизмати ишлари ва уюшган жиноятчиликка қарши агентлик раисининг ташаккурномаси, вилоят маслаҳатининг ёрлиқлари билан тақдирландилар. Шунингдек, бир қанча илғор ходимларга Туркия давлатида тажриба алмашиш учун махсус сертификатлар топширилди. 

Тантанали тадбир давоми концерт дастурига уланиб кетди.

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-06-27, 19:31 704
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.