26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким мақтааралликлар билан учрашди

Мақтаарал туманидаги фавқулодда вазиятдан зарар кўрган қишлоқ аҳолисига уй қуриш учун давлат томонидан берилган 17 миллион тенгенинг 50 фоизи тўлиқ ўтказилган. Фуқаролар зарур ҳужжатларни топшириб, қолган маблағнинг 25 фоизини оладилар. Вилоят раҳбари Ў. Шўкеев билан учрашган мақтааралликлар қурилиш ишларининг сифатли ва тўхтовсиз юритилаётганига миннатдорчилик билдиришди.

Бундан ташқари, сув тошқинидан зарар кўрган ҳар бир оилага тадбиркор Алишер Усмоновнинг жамғармаси ҳисобидан 425 минг тенгедан (1000 АҚШ доллари) берилган. Шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига давлат томонидан 100 минг тенгедан моддий ёрдам берилди.

Вилоят ҳокими навбатдаги хизмат сафари билан Мақтааралга бориб, Ўргебас ва Фирдавсий қишлоқларини асл ҳолига келтириш жараёни билан яқиндан танишди. Мирзакентдаги янги кичик туманда юритилаётган қурилиш ишларини текширди. Бунёд этилаётган ижтимоий иншоотларни кўздан кечирди. Узлуксиз олиб борилаётган қурилиш ишлари учун тезкор гуруҳ фаолиятига ижобий баҳо берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-07-28, 04:38 85
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.